Норвегия статистика маълумотларидан олинган хабарларга кўра, бугунги кунда Норвегияда 175,5 минг киши мусулмон динига аъзо сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳақда islom.uz сайти хабар беради.
Бундан 10 йил олдин 2009 йилда мусулмонлар сони 92,700 кишини ташкил қилган. Маълумотларга кўра, 2018 йилдан 2019 йилгача мусулмон аҳоли сонининг ўсиши 5,2 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, сўнгги ўн йил ичида Норвегия черковига аъзо бўлмаган диний гуруҳлар ва диний жамоалар аъзолари сони 57 фоизга ўсиб, 431 мингдан 678 мингга кўтарилди. Булардан, 678 минг кишининг 54 фоизи христиан динига, 26 фоизи эса мусулмон жамоасига мансубдир.
Диққатга сазовор томони шундаки, қиролликнинг энг йирик диний муассасаси — Норвегия черкови – заиф. Аммо барқарор пасайиб бораётган тенденцияни кўрсатади. 2018 йилда черковнинг 3,72 миллион аъзоси бор эди. Бу уч йил аввалги кўрсаткичдан 75 мингтага кам.
ЎМИ Сурхондарё вилояти Матбуот хизмати