Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили Алиакбар Сайфидинов Термиз шаҳар 2-сонли лицейда вилоятдаги барча масжид имом-хатиблари билан биргаликда “Оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримлар, норасмий никоҳлар, ёлғиз она, оталикни белгилаш, ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолатларини олдини олиш” мавзусида йиғилиш ўтказди.
Соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ота-онага ҳурмат, эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, зино, ҳаё, ота-онанинг фарзанд-фарзанднинг ота-она олдидаги бурч ва вазифалари, никоҳ, оила муқаддаслиги, аҳоли жумладан, аёллар томонидан жиноят, ўз жонига қасд қилиш каби қатор салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги амалий ишларда биз имом-хатиблар масъулиятни янада кучлироқ ҳис қилишимиз керак эканлигини таъкидлади.
Никоҳларнинг қонунийлигига эришиш, оталикни белгилаш ва ёлғиз она ҳолатларини олдини олиш, эркакларнинг ўз фарзанди тарбиясига, келажак тақдирига бўлган масъулиятини ошириш мақсадида имом-хатиблар, отинойилар томонидан никоҳ ёшидаги ёшлар билан мунтазам равишда кичик, тор ва якка тартибдаги давра суҳбатлари ўтказишни йўлга қўйиш. Имом-хатиблар ўртасида қонуний никоҳ гувоҳномасини кўрмасдан (тиббий кўрик маълумотномаси асос бўлмайди) шаръий никоҳ ўқимаслик борасидаги тушунтириш ишлари кенг доирада самарали ташкил этишлиги ҳам яна бир бор эслатилди.
Вилоят вакили Алиакбар Сайфидинов имом-хатиблардан муҳтарам Президентимизнинг бу борадаги олиб бораётган ишларига барчамиз ҳамжиҳат бўлиб кўмакдош бўлишимизга топшириқ берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги