Ҳасан Басрийдан бир киши сўради. Эй шайх мен қурон ўқийман талабаларга қурондан талим бераман, шу вақтда кечки таомланиш вақти бўлади ва онам мени дастурхон атрофида таом емасдан кутиб ўтиради шу менга ҳалол бўладими? Ана шунда Ҳасани Басрий жавоб бердилар. Онанг билан кечки таомни бирга емоқлигинг мен учун нафл ҳаж қилишингдан кўра яхшироқдир. Яни бир марта бориб зиммасига фарз бўлган ҳаж амалини бажариб келгандан кейинги яна қайта қайта ҳажга боришлик нафл ҳаж бўлади. У ҳам ўзидан ўзи бўмайди. Унга ҳам харажат қилиб миллион миллион пул сарф қилиб, бир ойлаб сафар машаққати билан жизратма иссиқларда ибодат қилади. Ҳаж дегани саёҳат қилиб, томоша қилиб, дам олиб келиш эмас. Қурон ўқиш ва ўқитишга катта ажр савоблар бор. Худди шунингдек ҳам жисмоний ҳам молиявий ибодат бўлган ҳаж ибодатига унданда каттароқ ажр ва мукофатлар ваъда қилинган. Булардан ҳам афзали оналарни рози қилиб улар кечки таомни бирга ейишликни хоҳлайдиган бўлсалар улар билан бирга таом ейишлик экан. Бу дегани умуман ҳеч қаерга борма ишга ҳам борма ўқишга ҳам борма дегани эмас. Ота ва онанинг розилигисиз борма дегани. Чунки қурони каримни онанинг кўнглини олгандан кейин ўқиса ҳам бўлади. Лекин онаизор фарзанди дилбандини кутиб чарчаши, хавотир олиши, тамоғидан таом ўтмай озорланиши ва норози бўлиши мумкин. Афсуски ҳозирги вақтда кўпгина ёшлар ота онасини кўпинча норози қилишади. Кошкийди улар ҳам қурон ўқиб ёки бошқа бир диний ва дунёвий илмлар ўқиб ёки фойдали ишлар билан машғул бўлиб оналарини куттираётган бўлсалар эди. Аксинча улар кечки пайт кўча кўйда бекорчи юришлар, ичкиликбозликдан муштлашувгача, қиморбозликдан ўғриликкача, фисқу фужрдан фаҳш ишларгача, ёки ёшлар интернетга кириб компютер ўйинларидан оммавий маданият тасирига тушиб қолишгача, ёки бўлмаса диний этиқод масалалари деб интернетга кириб турли хил диний оқимлар тасирига тушиб қолиб жиҳод фарз экан, ҳижрат қилиш керак экан ва шаҳидлик бу жаннатга кириш экан деб уруш бўлаётган жойларга интилиб керак бўлса бориб ўзини ўлимга маҳкум қилишгача боришяпти. Иймонли этиқодли ота оналар фарзандидан нималар кутиб не не орзу ҳаваслар билан бўлиб, кечки пайт дастурхон атрофида кутиб ўтирсалару фарзандлар эса бепарво оналар ҳақида ғам қайғуси бўлмаса оқибат нима бўлади? Ундай фарзандлар оқибатда онанинг дуосидан бебаҳра қолиб, оналар норозилиги оқибатида кўпгина қийинчилигу машаққатларга дуч кеб қолади. Оналаримизни бесабаб куттирмайлик, оналаримизни йиғлатмайлик, оналаримизни норози қилмайлик аксинча оналаримизни рози қилиб дуоларини олайлик. Ҳикматларда келадики; “Одам мевага ота она дарахтга ўхшайди. Дарахтни ҳар қанча яхши тарбият қилсанг меваси шунча яхшироқ ва ширинроқ бўлур. Ота онага ҳурмат ва иззатни қанча кўп қилсанг уларнинг дуоси шунча тезроқ ижобат бўлур”.

Бойсун туман “Саид Баҳромхон” жомеъ масжиди имом хатиби: Ў. Алимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here