Мутаассиб арабча сўз бўлиб “Қийнчилик пайдо қилувчи” деган маънони англатса шариатда “ўз фикри мулоҳаза—ва дунёқараши тўғрилигига ўта қаттиқ ишониб, бошқа фикр эътиқодларга муросасиз муносабатда бўладиган, ўзгаларнинг фикрини инобатга олмайдиган ҳамиша ўзини ҳақ деб билган кишига” ишлатилади
Мутаасибликнинг салбий оқибатлари жудаям кўпдир. Энг ёмони эса бошқаларнинг юриш тўришига доимо таҳқир ва маломатларни ёғдириши ўзининг йўлига юрмаганларни эса кофирга чиқариб қўйишидир бўларниинг ҳаммаси нохолисликка бориб тақалади. Нохолислик эса одамларни диндан бездириш мусулмонлар орасида келишмовчиликлар чиқаришига сабаб бўлиш эҳтимоли ҳаттоки
Қуръони каримнинг оятида Аллоҳтаоло шундай марҳамат қилади. Айтинг “эй аҳли китоб, динингиз нотўғри томонга тажовуз қилманг ва(ислом келишидан) илгари йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган ҳамда тўғри йўлдан чиқиб кетган қавмнинг нафси ҳаволарига эрагшманг” (Моида сураси 77 оят)
Мутаассибларга хитоб қилиб ушбу оят карима орқали Аллоҳ таоло мусурмонларни уларнинг хатоларин такрорламасликка нафсининг хохшига кириб нотўғри йўлга кириб кетмасликка. Хақ йўлда собит бўлишликка буюк парвардигор талаб этмоқда.
Мутаассиблик оқибатида бир қанча хунрезликлар, ва нотинчликлар келиб чиққани тарихдан маълум мисол тариқасида Мусурмонлар орасида кўплаб фирқа ва оқимлар пайдо бўлишига ҳам мутаассиблар сабабчи. Ўтмишда “хорижийлар” “муътазалийлар” “марисийлар” каби оқимлар турли низолар чиқарган бўлса бугунги кунда “хизбут-тахрир” “хизбуллоҳ” “таблиғчилар” “акромийлар” , “салафийлар” сингари фирқа ва оқимлар ўзларининг мутаассибона ғоялари билан тинчлик ва осойишталик таҳдид солмоқда.
Ҳар ҳил оқимларнинг ботиллигини исботлаш, уларга қарши фаол курашиш учун калом илмини билиш тоборо зарурий эҳтиёжга айланиб бормоқда. Ғайриисломий оқимлар пайдо бўлишининг асосий сабаби ҳам ақида ақида илмидан бехабарлигини унутмаслик лозим. Калом илмининг асл моҳиятида эса жамиятда пайдо бўладиган турли ақийдавий тушунмовчиликлар, ихтилофларга барҳам беришўз ифодасини топган бўлиб, адашган фирқаларнинг ботил эътиқодлари ва уларга қарши курашнинг маърифий-ғоявий усулублари ёритилади ҳамда эътиқодга хос масалаларнинг асли очиб берилади.
Хулоса қилиб айтганда муқаддас ислом дини мутаассибликнинг ҳар қандай кўриниши хусусан кишининг ўз фикрида муросасиз бўлишини қаттиқ қоралайди. Зеро Каломи шарифда бандаларига енгиллик ҳақида марҳамат қилиб шундай деди.
“Аллоҳ сизларга енгилликни ҳоҳлайди, сизларга оғирликни истамайди.
Албатта Аллоҳ таоло инсонларга енгилликни ҳоҳлар экан нима учун бизлар динни оғир Ислом дини мутаассибликка хайрихохлик билдирмайди балки теран ўйлашга бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради. Демак бир фикрда қаттиқ туриб олиш ва уни бошқаларга мажбуран сингдириш шариат ман қилган ишдир.
Баъзи мусурмонлар ислом ҳукумларини тушунишда ва амал қилишда ихтилоф келиб чиқариб, ўз фикрини диндаги энг тўғри ҳамда асл исломий кўриниш синаб, ўзгаларга нисбатан кескин муносабатда бўладилар. Аслида ислом дини пойдевори бағрикенглик ва енгиллик асосига қурилганни эслашимиз ўринли хадиси шарифда Р.С.А.В. шундай деганлар “Албатта, дин енгликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгиб қуяди ”
Замонавий курнишда мутаассибликнинг ортида ҳавоий-нафсга эргашиш каби қабиҳ иллатлар мавжудлигин кўрамиз. Мутаассиблик ислом динин нотўғри тушунишдан пайдо бўладиган сифатдир. Кишинин бир фикрда тўриб олиши ёки мутаассибона фикр юритиши ҳавои нафсга эргашиш ҳисобланади. Динда тўғри келган кишига эргашишдан қайтаради. Шу билан бир қаторда инсонлар бир-бирларига аҳил иттифоқ ва меҳр оқибат бор жойда барака бўлади иншааллоҳ.

Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаИбодатга тенг таом
Кейинги мақолаsharob

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here