Халқимизда қадим-қадимдан фарзанд тарбияси, унинг одобига алоҳида эътибор берилган. “Бола азиз, одоби ундан азиз” деган қадимий нақл ҳам бор. Бунингилдизи эса қонимизга сингиб кетган, динимизнинг ҳаётбахш  талаб ва чақриғига бориб тақалади. зеро Пайғамбаримиз Муҳаммад  (с.а.в) жуда кўп ҳадиси шарифларида  тарбия масалаларида алоҳида  тўхталганлар. Жумладан ота ўз фарзандига  чиройли одобдан афзалроқ  нарса бермайди. (Имом Термизий ривояти) Кайковус “Қобуснома” асарида  фарзанднинг ақилли бўлишни  давлатманд бўлишдан кўра улуғроқ санайди. “Агар молсизликдан қашшоқ бўлсанг, ақлдан бой бўлмоққа  ҳаракат қил, чунки мол ила бой бўлмоқдан, ақл ила бой бўлмоқ  яхшироқдур. ақл ила мол жам этса бўлур, аммо мол ила  ақл ўрганиб бўлмас. билгил, ақл бир қимматбаҳо нарсаки, уни ўғри оломас, у ўтда ёнмас ва сувда оқмас”.

Демак, бола тарбиясида энг муҳим жиҳат бу ота-онанинг  сабр-тоқати,  хотиржамлиги  ва ҳамжиҳатлиги. Чунки нотинч оилада ўсган боланинг асаби  толиқиб, жаҳлдор бўлиб қолади, вояга етганидан сўнг ҳам бу нарса ўзининг салбий оқибатларини  кўрсатиши табийи . Тарбия ишларини амалга оширишда дастлабки қадам ота-онанинг маънавий билим савиясини юксалтириш, уларда соғлом тафаккур ва замонавий дунёқарашни шакллантиришдир. Бу эса ҳар бир отаонанинг  ўз фарзанди,  қолаверса, эл-юрт олдидаги  бурчини тўғри алмашиш, боланинг камол топиши  борасидаги диний миллий  кўрсатмаларни пухта билишини тақазо этади.

 

Сариосиё туман бош имом хатиби Абубакр Алимов 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here