Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авн ибн Муаммардан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазиз аёлининг олдига кириб, «Фотима, бир дирҳам борми, узум сотиб олайлик?» деди. У: «Йўқ», деди. Умар ибн Абдулазиз яна сўради: «Дирҳамнинг саккиздан бири бўлса ҳам йўқми, узум сотиб олишга?» Аёли унга қараб, «Мўминларнинг амири бўла туриб, узум сотиб олгани бир дирҳамга ва ҳатто унинг саккиздан бирига ҳам қодир эмасмисиз?» деди. Шунда Умар ибн Абдулазиз деди: «Бир дирҳамнинг ҳам йўқлиги мен учун жаҳаннамдаги кишанларга йўлиқиб, иложсиз қолишдан яхшироқ».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here