14-январь юртимизда “Ватан химоячилари куни” сифатида нишонланади. Дархақиқат, Ватан муқаддас макон. Уни химоя қилиш, душманлардан асраш равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш-хар бир инсон учун хам фарз хам қарздир.
Ватан сархадлари дахилсизлигини таъминлаш, юрт шани ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраш авайлаш шу заминда яшаётган хар бир иймонли, эътиқодли ва ихлосли фарзанднинг муқаддас бурчидир. Шуни алохида таъкидлаш жойизки тинчликни сақлаш, Мутақиллигимизни янада мустахкамлаш, юртимиз барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш миллий армиямизнинг алохида ўрни бор.
Шукурлар бўлсинки, кундан-кунга мамлакатимиз мудофаа қобилияти, қуролли кучларининг жанговор салохияти хамда миллий мудофаа саноъати ортиб бормоқда.
Динимизда Ватанни химоя қилиш ишига ўзини бахшида этиш энг улуғ савобли амаллардан эканлиги айтилган. Бу тўғрисида Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламдан шундай хадис ривоят қилинган.
Яъни: “Икки кўз эгасини дўзох оташи куйдирмас: бири-Аллохнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси Аллох йўлида пойлоқчилик қилиб бедор бўлган кўз” (Имом Термизий ривоятлари)
Ватанни химояси фақат харбий аскарлар иши эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқароларнинг муқаддас бурчи бўлиши лозим. Шунингдек, инсон ўз юрти, миллати, халқини фақат қурол билан эмас балки сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан Ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш орқали химоя қилиш керак. Биз дилбанд фарзандларимиз онгу-шуурига аждодларимизнинг она Ватан химояси ва манфаати йўлида буюк жасорат ва садоқатларини чуқур сингдиришимиз зарур. Шунда уларнинг дилида юртни ёвуз кучлар хуружидан химоя қилиш туйғуси мустахкам ўрин олади. Бу хақида Хазрати Али (каррамаллоху важхаху) бундай деганлар:
“Она –ватанни севиш туфайли дунё обод бўлган”.
“Ватанпарвар ўз Ватани камолоти йўлида, ўз халқига мухаббати туфайли моли, куч ғайрати тугул жонини хам аямайдиган, халқи ва Ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун жонини фидо қилишга тайёр инсондир”, деган эди мутафаккирлардан бири.
Кечагина ўйнаб юрган болаларимиз кўз очиб юмгунча харбий хизмат ёшига етади. Шунинг учун фарзандларимизга болалигидан чавондозлик, мерганлик, сувда сузиш каби машқларни пухта ўргатиб, эл-юртга садоқат рухида иймон эътиқодли қилиб тарбия қила олсаккина, келажак авлод олдида уларнинг юзи ёруғ бўлади.
Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам шундай мархамат қилинганлар:
Яъни: “Кимки Аллох таоло йўлида бир кундуз ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи (нафл) рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимки сархадни қўриқлаб турганда халок бўлса, унга хам худди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шахидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади” (Имом Насаий ривоятлари).
Аллох таоло Мустақил юртимизни тинчлик ва омонликда, аскару зобитларимизни Ўзининг химоясидан сақлаб, жаннатмакон диёримизни ёмон кўзлардан ва барча офатлардан омонда сақласин! Омин!
Қизириқ тумани “Саъд Ибн Абу Ваққос”
жоме масжид имом хатиби: А.Чориев