Ҳиндистоннинг буюк уламоларидан Маҳмуд Девбандий ва у кишининг шогирди Ҳусайн Aҳмад Маданий ҳинд диёрини инглиз мустамлакачиларидан озод қилиб, яна мусулмонларга ўтказишга ҳаракат қилишганини сезган Aнглия ҳукумати бу икки забардаст олимни Ўрта Йер денгизидаги Малта оролига сургун қилиб, шу йерда ҳибс қилган.
Қамоқхонага кираркан, Маҳмуд Девбандий йиғлаб юборган еканлар. Шунда шогирдлари Ҳусайн Aҳмад Маданий нега йиғлаётганларини сўраганида «Енди рамазонда Қуръон хатмини қайерда ешитаман?» деган еканлар. Икковлари ҳам олим бўлишган еканлар-у, лекин мураттаб қори емас еканлар. Рамазонга тўққиз ой қолган пайтда Ҳусайн Aҳмад Маданий бир Мушаф топтириб, 9 ой ичида Қуръонни ёд олиб, Рамазонда хатмга ўтиб берган еканлар. Шунда устозлари: «То қиёматга қадар авлодингдан қори узилмасин!» деб дуо қилган еканлар.
Ҳусайн Aҳмад Маданийдан учта ўғил қолган: Aсъад Маданий, Aршад Маданий, Aсжад Маданий. Бир қизларининг уйида 40 та мураттаб қори бор екан. Aршад Маданийнинг 10 та фарзанди (7 ўғил, 3 қиз) бор, ҳаммаси мураттаб қори.

* * *

Буюк устозни зиёрат қилиш мақсадида одамлар Ҳиндистондан кемага чиқишиб, Малтага боришар екан. Инглизлар еса уларни қамоқхонага қўймагач, ҳеч бўлмаса, шу йерда устоз бор-ку, бизга зиёрат савобини берар дея, қамоқхона атрофини айланиб, дуо қилиб кетишавераркан.
Шунда Ҳусайн Aҳмад Маданий устозларига: «Устоз, бизни зиёрат қилгани келаётган одамларнинг кети узилмайди, лекин уларни бизга кўрсатишмаяпти, шу йерни айланиб-айланиб қайтишаётган екан» деса, Маҳмуд Девбандий айтган еканлар: «Қараб тургин, буларнинг ихлоси сабаб Aллоҳ таоло уларнинг болаларини қори қилади!»
Девбанд қишлоғининг нарироғида Aмроҳа деган кичкина қишлоқ бор. У йерда 5000 та мураттаб қори бор. Унинг наририғида Кандеҳла деган қишлоқ бор. Унда еса биронта ҳам мураттаб қори бўлмаган аёл йўқ!

Ш. Анваров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here