Баъзи ака-укаларимиз Аллоҳнинг борлиги, мўъжизаси ҳақида бизга кўп саволлар беришади. Кўпчилигимиз қишлоқларда яшаймиз. Деҳқончилик қиламиз картошка экамиз. Аллоҳнинг мўъжизаси ҳақида бир мисол: Бир дона картошкани олиб кўклатиб, нишлатиб беш донага бўлиб кесиб эканмиз. Битта бутун картошкани кесиб бешга бўлиб экканимиздан сўнг орадан тўқсон кун вақт ўтиб ўша бир дона картошка бир метрга экилганда бешта бўлакдан тўрт донадан ҳосил берса, йигирма дона ҳосил беради. Бир афсунгар кўзбойлағич бир дона рементни ёки ипни кесиб яна бир силкитиб сизу бизни алдаб кесишмагандай қилиб кўрсатиб берса қарсак чалиб ўша афсунгарга пул бериб офаринлар айтамиз.Лекин ўз қўлимиз билан картошкани беш бўлакка кесиб йигирма дона ҳосил олсак ҳам Аллоҳнинг мўъжизасига шукр қилмаймиз. Яъни Аллоҳ таолонинг мўъжизасини инкор қиламиз. Аллоҳга шукр қилсак зиёда қилади куфр келтирсак Аллоҳ таоло бизни азобга дучор қилади.
Олтинсой тумани «Миён Абдусаид»
жомеъ масжиди имом-хатиби: С.Махмудов