#MАҚОЛА

Илм-юксалиш омилидир!

Оллохга битмас тугалмас хамду санолар булсин, юртимиз тинч, халкимиз фаровон, осмонимиз мусаффодир. Юртимизда хар бир сохага давлатимиз томонидан кенг имкониятлар очиб берилган, Хусусан ёшларимизга илм олиш учун барча шарт шароитлар мужассамдир.
— Исломга кўра, илм талаб қилишлик ҳар бир муслим ва муслима учун фарз бўлган амаллардандир. Динимизда қайси илмларни эгаллашга тарғиб этилган?
— “Илм” сўзи Қуръони каримда 765 маротаба такрорланади. Аллоҳ ўз Каломида марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…”. (Мужодала, 11-оят).
Ислом чақираётган илм қандай илм ўзи? Фақат диний илмми? Йўқ, бу илм билимсизликни йўқотадиган барча илмлардир. Диний илмлар бўлса ҳам, дунёвий илмлар бўлса ҳам (табиат илми, психология, тарих, жуғрофия, социология, алгебра ва бошқалар) Аллоҳ мусулмонларни мана шу барча илмларни ўрганишга қизиқтиради. Шоядки, шу илмлар орқали Аллоҳнинг қудрати, улуғлигини чуқур тушунсалар. Бундан ташқари, ўз ҳаётларида шу илмлардан манфаатдор бўладилар. Қуръон оятларида табиий илмларни ўрганишга чақириқлар бор. “Унинг белгиларидан (яна бири) — осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хиллигидир. Албатта, бунда барча оламлар учун аломатлар бордир”. (Рум, 22-оят).
Бу оятда зикр қилинган “олимлар” дан мурод, Аллоҳ ер юзида яратган махлуқотларнинг сир-асрорларини билувчи шахслардир. Бу оятнинг мавзуси ҳам табиий илмлардир. Чунки табиий илмлар борлиқдаги нарсаларни ва уларнинг хусусиятларини ўрганади. Осмонлару Ернинг яратилиши, инсонларнинг ранглари ҳам турли хил эканлигини айнан жуғрофия фани ўргатиши фикрларимизга далилдир. Оятдаги “ва тилларингизни турли хил қилиб яратдик” деган турли миллат вакилларини тилларини ўрганишга тарғиб бор. Бу ҳозирги чет тиллини ўрганишга далил эмасми? Инсон жинсларини ва ҳайвонот оламини эса антропология, зоология, биология ўрганади.
Ёшларимиз тил урганишда барча тилларни урганиши ва ургатиши лозим. Фарзандларимиз барча фанлар ва тилларни урганиб жамиятимиз равнакига хисса кушмоги лозимдир. Хар бир ота — она фарзандининг тил урганишида ва хар бир фанни узлаштиришида масулдир.

✍✍Шурчи туманидаги » Имоми Аьзам Абу Ханифа » жоме масжид имом- хатиби Х.Хасанов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here