Бугун жаннатмакон диёримизда мустақиллигимиз шарофати билан ҳаётимиз фаровон, тўкин. Халқимиз тинч осуда умргузоронлик қилиб, бунёдкорона меҳнат фаолияти билан истиқбол сари дадил одимламоқда. Бироқ, ҳалқимизда “Шоли курмаксиз бўлмайди” деганларидек, ҳаётимизда кўнгилни хира қиладиган, жамиятимиз ҳуснига “Қора доғ” бўлиб турган оғриқли нуқталар ҳам учрамоқда. Оилавий ажримлар, низоларнинг оқибатида тирик етимлар бегуноҳ гўдаклар жабрдийда бўлиб қолмоқда.          Ислом шариати оилани мустахкам сақлашни, муқаддас никоҳни ҳар қандай вазиятда ҳам авайлаб-асрашни юқори даражага қўйди. Эр-хотиннинг феъл-атворидаги хато ва камчилликлар ажралишларга сабаб бўлмаслигини уқтиради. Қайтар дунё дейдилар. Ҳаётда эзгу ва савоб ишларни ҳалқ ҳизматида бўлиб ўларнинг розилигини олган инсонларнинг яхшиликлари аксарият ҳолларда фарзандларидан, бошқалардан қайтганликларига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Аксинча, ўз фарзанд гўдакларини хору-зор қилиб ташлаб кетган, тирик етим қилган, ўзи эса роҳат фароғат маишатда яшаб ўтиб, сўнгги кунларида фарзанд доғида қийналиб бу дунёдан кетган кимсаларни ҳам ҳаётий тажрибалар кўрсатиб турибди. Ҳар бир ота она кексайганда фарзандлари ардоғида, элнинг ҳурматида бўлишни, уларнинг меҳр-муҳаббатини қозонишни истайди, орзу қилади. Лекин бу истак, орзунинг ўзи камлик қиларкан. Биз кекса авлод вакиллари ёшларда меҳр-муҳаббатда ибрат ва намуна бўлиб, ана шундай эзгу ишларда бардавом бўлсаккина, уларнинг тарбиясида муҳим ўрин эгаллаган бўламиз. Ёшликда қилинган иш, эгасини кутиб олади” -дейилади ҳалқ мақолларида. Шундай экан, фарзандлар ҳаққига хиёнат, зулм қилмайлик, уларни меҳр оқибатли қилиб тарбиялайлик, Аллоҳнинг азобидан қўрқайлик. Аллох таоло барчаларимизни ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмасин!

«Имоми Аъзам Абу Ханифа» жоме масжиди

        имом-хатиби Х.Хасанов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here