Аллох-таоло инсонни яратиб, унга ер юзидаги хайвонот ва наботатни бўйсинидириб қўйди. Унинг ризқ талабида бемалол харакат қилиши учун йил фасилларини белгилаб, уларни муайян ишларни олиб бориш учун йил хисобини жорий этди.
Аллох азза ва жалла бахор мавсумини борлиқ ва табиатда яшариш, яшнаш, ўзгаришларнинг бошланиши этиб қўйди. Бахор келиши билан табиат узоқ қиш уйқусидан уйғониб жонланади, наботатлар ниш уриб чиқади, юртнинг қут-бакаси, тўкинлиги ва фаровонлиги манбаи бўлган зироат, дехқончилик ишлари бошланиб кетади.
Шу боис, дунёдаги барча халқлар бахорининг илк кунларини дехқончилик, боғдорчилик ва зироат ишларини бошлаш мавсуми сифатида кенг нишонлашади, байрам- тантана қилишади. Ана шундай байрамлардан бири “Наврўз” дир.
“Наврўз” байрами янги фасилининг бошланиши, табиатнинг уйғониши, дехқончилик хосилиги асос қўйилиши жихатдан энг халқчил байрам сифатида кўп асирлардан буён жуда кўп халқларда, хусусан бизнинг юртимизда хам катта тантана қилиб келинади.
Мир Алишер Навоий хазратлари хам хар туниг “Қадр” ўлубон, Хар кунинг ўлсун “Наврўз” деб бу кунни алохида ёд этганлар.
Бу байрам халқимиз ислом дини билан шарафланишидан олдин хам бўлган, исломдан кейин хам у дин таълимотларига ва мусулимон ақидасига зид бўлмагани учун ханузгача нишонлаб келинади. Наврўз байрами қиш чиқиб, бахор айёмига соғ-саломат етганимиз хамда ерга уруғ қадайдиган фурсат етгани муносабати билан дехқонларнинг хам бахор байрами сифатида нишонлайдиган мавсумий тадбири хисобланади.
Шамсий йил хисобида йилнинг биринчи куни “Наврўз” (янги кун) деб аталади. “Наврўз” дехқончилик ишларининг бошланиши, янги мавсумга кириш вақти саналади. “Наврўз” байрамида оммавий халқ сайиллари уюштирилган, янги униб чиққан кўкатлардан сумалак, халим, кўк сомса, кўк чучувара каби тансиқ таомлар пиширилган.
Ўзбекистонда хам мустақилликка эришилгандан кейин бошқа қадрятлар қатори “Наврўз” байрами хам қайта тикланди.
У хозир мамалакатимизда умум халқ байрамларидан бири сифатида кенг нишонланмоқда. Хар йили мамлакатимиздаги барча шахар ва қишлоқларда байрам сайиллари, томошалар, бошқа байрам тадбирлари ўтказилаяпди, айни пайтда хайрия ташкилотлари ёрдамида мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари, уруш ва мехнат фахрийлари, ёлғиз кексалар, ногиронлар, мухтож кишилар холидан хабар олинмоқда, уларни байрам билан қутлаб, турли совғалар хайри –эхсонлар тақдим этилмоқда.
Ислом шариати ва унинг бархаёт таълимотлари инсон хаётининг барча томонларини тўла қамраб олганлигини хаммамиз яхши биламиз. Шунинг учун Хазрат Расул Акрам Пайгамбаримиз умматларини дехқончилик қилишга алохида қизиқтирганлар.
Зеро дехқончилик хаёт таянчи ва устунидир. У зот мархамат этиб бундай деганлар яъни “Бирор-бир мусулмон киши бир дарахт ўтказса ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон тановул этиб манфаатланса шу сабадан у киши эхсон қилган савобига эришади.” Бу хадис шарифдан кўчат ёки экиндан фойда келиб турса, ўша инсон вафот этиб кетган бўлса хам унга қиёматгача савоб бориб туриши билдирилмоқда.
Хаммамиз ўзимиз яшаб турган жойларга, махаллаларга турли дарахт кўчатларни экиб обод қилсак, бундан нафақат инсонлар, балки хайвонлар қушлар хам манфаат топади.
Ўсимлик олами Аллох таолонинг инсонгга ато қилган улуғ неъматларидан бири бўлиб, бу олам бўлмаса ер юзида хаёт бўлмас эди шунинг учун Аллох таоло бу оламни инсонга восита бўлсин, унга ва унинг чорвасига ризқ бўлсин деб яратганни кўп эслатади.
Барча миллий байрамиларимиз қатори “Наврўз” байрамини хам кўтаринки рух билан фасли навбахор айёмига саломат этказгани учун хақ таолога шукуроналаримизни адо этган холда ўтказишимиз лозим бўлади.
Мана шундай навбахор фаслида Юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, имон-эътиқодимизга яраша солих амалларни бажаришга муносиб шароитларнинг мухайё экани учун Аллох таолога шукуроналар айтган холда атроф-мухит ва ховли жойларимизнинг озода бўлишлиги учун харакат қилайлик.
Аллох таолодан қишлоқларимиз янада обод ва гўзал бўлиши йўлида фидокорона мехнат қилаётган барча юртдошларимизни тинч-омон айлаб, икки дунё саодати йўлида олиб бораётган амаллари ва саьй-характларига баракотлар ато этсин деб сўраб қоламиз.
Музработ туман Бош имом-хатиби Б.Қосимов