Иордания Оли Байт «Исломий тафаккур» қироллик академияси 11 март куни халқаро ислом билимлари университетида академия аъзоси фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хотираларига бағишланган конференсия ўтказди, унда бир қанча мусулмон уламолари университет ректори ва академия уламолари кенгаши раиси қатнашди, конференсияда шайх ҳазратларининг таржимаи ҳоллари ислом оламида тутган ўринлари ва умматга тақдим қилган қийматли хизматлари зикр қилинди.

Академия шайх хазратлари номларидан 14 та хайрия лойиҳа амалга оширишга қарор қилди, Аллоҳ бу хайриялардан пайдо бўлган савобларини шайх ҳазратларининг руҳларига етказиб садақаи жория сифатида қабул охиратдаги мақомларини юксалишига сабабчи қилсин.


Манба

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here