Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус касаллигининг илк ҳолати аниқлангани сабабли 2020 йилнинг 16 мартидан эътиборан Ўзбекистон барча хорижий давлатлар билан авиа ва авто-қатновларни тўхтатиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, темир йўл орқали йўловчи ташишга уч кун давомида рухсат берилади. Ушбу қарор айни вақтда Россия ва бошқа давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон поездларининг қайтиб келиши билан боғлиқ. Шу муносабат билан айни дамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий сайёҳлар тартиб билан, махсус рейслар орқали ўз юртларига қайтарилади.
Ўз ўрнида, ҳозирда чет давлатларида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳам махсус рейслар билан мамлакатимизга қайтарилади. Уларнинг бари маълум муддат карантин режимида бўлади.
“Туризм соҳасида фаолият юритувчи барча бизнес вакилларидан бундай вазиятда ваҳимага тушмасликни сўраб, барча масалалар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан бирга тартиб билан ҳамжиҳатликда ҳал қилинишини маълум қиламиз“, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here