Фредерик (Умар) Кануте 2007 йили Испаниянинг Севилья шаҳридаги бир масжид бузилишини билиб қолгач, масжид ерини ўз ҳисобидаги маблағидан сотиб олди. Ушбу футбол ўйинчиси намоз вақти кириши билан футбол машғулотини тўхтатиб, вақт кетса ҳам намоз ўқишга борарди. Клуб раҳбарлари томонидан бир неча марта ҳайфсан эълон қилиниб, маошидан ушлаб қолиш билан огоҳлантирилса ҳам парво қилмасдан: «Маошдан хоҳлаганингизча ушлаб қолаверинглар», деб жавоб қиларди. Огоҳлантиришлари фойда бермаслигини билишгач, мураббий намоз вақтида машғулотни тўхтатиб туришга мажбур бўлди.
Islom.uz