ВАҚТ ОЛТИНДАН ҚИММАТ
Инсон ҳаётидаги вақт нима ундан қандай истифода қилиш ва унинг моҳияти айрим ҳикмат аҳли шундай азиз ва бебаҳо бўлади. Вақтнинг яна бир хусусияти агар у ўтиб кетса қайтиб келмайди. Вақт инсон сарф қиладиган асосидир. У қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлса-ю баракали бўлса, у кўпдир. Инсон ўз ҳаётини ҳар бир дақиқа ва лаҳзадан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши керак. Пайғамбаримиз Мухаммад САВ марҳамат қилиб дедилар. Яъни қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди. «Умрни қандай ўтказганлигини, ёшлигида нима қилгани, молини қаердан топиб нимага сарф қилгани, билимга кай даражада амал қилгани» ҳақида дейилади. Ислом таълимоти ялқовлик, лоқайдлик бепарволик каби иллатлардан узоқда бўлишимизга, ундан паноҳ тилашимизга ва ҳар вақт, ҳар куни эрта туришга ва хайрли амалларни қилишига ҳамда ёшлик сиҳат-саломатлик, бойлик бўшт вақт ва дунё ҳаётини ғанимат билишликка чорлайди. Пайғамбаримиз САВ бу ҳақида ўз умматларига шундай тавсия берганлар. Яъни беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинг, Кексаликдан олдин ёшликни, бетоблиқдан олдин саломатликни, фақрликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин тириклигингни ғанимат билинг деганлар. Буюк олим Ҳасан Басири Р.Ҳ айтадилар, ҳар куни тонг ёришганда Аллоҳ таоллоҳ томонидан бир жарчи «Эй одам боласи мен янги кунман, сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан бир кунда солеҳ амаллар қилиб фойдаланиб қол. Чунки мен то қиёматгача сенга қайтмайман» деб жар солади. Инсон азиз умрини ва олтиндан ҳам қиммат, ғанимат билиш лозимлигини қуръони карим оятларида шундай марҳамат қилади. Яъни ахир биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек, узун умр бермаганмидик. Сизларга огоҳлантирувчи пайғамбар ҳам келган эдику. Сура фотир 32-оят,
Улуғ аждодларимиз кунларни вақту-соатларни фойдали иш қилишга гўзал, ахлоқий ва илмий даражаларга етишиш йўлида сарф қилишда доим огох ва сергак эдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бугунлари кечагисидан, эртанги кунларни бугунгисидан аъло ва афзал бўларди. «Улар вакт қилишдир. Агар сен уни кесмасанг, у сени кесади» деган ҳикматли сўзга амал қилишган.
Узун тумани “Домулло Айниддин” жоме
масжиди имом хатиби: Н.Хасанов