Ислом динида инсонлар соғлигини сақлаш учун ўзига керакли нарсаларни меъёридан оз еб, ўзини хасталикка мубтало қилмаслик учун қизғончиқлик харом қилинган. Аллох таоло ароф сурасининг 32-оятида шундай мархамат қилади.  “Аллох ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким харом қилади? деб айт” Аллох таоло ушбу оятда эгнига кийим киймай тавоф қилишни хаж мавсумида яхши таом истеъмол қилмасликни ўзларига русм қилиб олиб, бу Аллохнинг амри деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун нозил бўлган ва бу орқали хамма замон кофирларига хитоб қилинган. Бугунги кунда ўзларини тақводор қилиб кўрсатувчи фуқаролар сони кўпайиб Аллохнинг берган ризқига ношукрлик қилган, биз Аллохнинг розилигини топамиз, эрта қиёматда Пайғамбаримиз с.а.в нинг шафоатига Аллох етказади деб, тарки дунё қилувчилар, одамларнинг фикрини бузувчилар кўпайди. Аллох таоло юқорида келтирган оят каримасида кийимларини бандаларига халол қилиб қўйибдими, ҳеч ким харом қила олмайди. Халол таомларни бандасига бериб қўйибдими, буларни хам ҳеч ким харом қила олмайди.

Аллох таоло яна бир оят каримасида шундай мархамат қиладики, “Эй имон келтирганлар,  Аллох сизга халол қилган пок нарсаларни харом қилманг. Хаддингиздан ошманг.” Аллох таоло халол қилиб қўйган нарсани ўзига харом қилиб, ўзини ўша нарсадан тийиш билан гўё Аллохга қурбат хосил қилишга уриниш хам гунохдир. Ислом динида таомни хаддан зиёд кўп тановул қилиш хам харом қилинган. Аллох таоло аъроф сурасининг 31- оятида шундай маълум қиладики,  “Еб ичинг ва исроф қилманг, чунки у исроф қилувчиларни севмас.” Баъзи бузуқ табиатли инсонлар яхши таом истеъмол қилмасликни тақводорликнинг чўққиси сифатида кўрсатишга уринадилар.

Имом Бухорий келтирган ривоятда  Абдуллох ибн Аббос р.а “ Сени икки хислат фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хохлаганингни еб, хохлаганингни ичавер деганлар.” Афсуски баъзи кишилар еб ичишнинг хилма-хил ва кўп бўлишини хаётнинг асосий мезони деб биладилар. Бизда озиқ-овқатни исроф қилиш деганда уни емай ташлаб юбориш тушунилади. Бу аслида тўғри, аммо керагидан кўп ейиш хам исрофдир. Еб ичиш керак экан деб, қорин бандаси бўлиш хам мусулмон инсонига муносиб эмас. Бугунги кунда озиқ овқатни исроф бўладиган даражада кўп истеъмол қилишниг соғликка зарари хам яққол намоён бўлди. Хозирги даврнинг кўпгина хасталикларига ушбу исрофгарчилик сабаб бўлмоқда.

Бу хақиқатни Қуръондан яъни Аллохнинг каломидан узоқ бўлган ўзга дин вакиллари хам тушуниб етдилар. Қадимги яхудийлардан бири мусулмонлардан бирига            “Сизларнинг қуръонингизнинг ярим оятига бутун тиб илми жойлашган” деб юқорида келган оятни ўқиган экан. Минг афсуски, Қуръон ахлиман деб юрганлардан аксарларимиз бу хақиқат эканини тушуниб етмаймиз. Ислом хар сохада мўътадиллик йўлини тутгандек озиқ овқат кийим бош масаласида хам инсонларда мўътадил бўлишни талаб этади.

 

 

Олтинсой туман бош имом хатиби     М.Маматқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here