Аллоҳ таоло биз бандаларни яратиб, бизларга ҳалол-пок яшаш йўлларини кўрсатиб қўйди. Бизлар, ўша кўрсатилган йўлдан юришимиз лозим. Аллоҳ таолонинг бандаси бўла туриб, йўқдан бор қилган Парвардигоримизнинг айтганига хилоф қилиб, гуноҳ ва Ҳақ таоло рози бўлмайдиган йўллардан юрсак, албатта, Аллоҳ таолонинг ғазаби келади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банданинг ҳаром қилинган нарсани қилмоқлигига Аллоҳ таолонинг рашки келади”.
Рашк-бу аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ўша нарсанинг эгасининг ғазабини қўзғашини англатади. Кўпроқ, эру хотин бир-бирини бошқалардан қизғонишига рашк, деб одатланилган. Ушбу ҳадиси шарифдан бизга маълум бўладики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам рашк Аллоҳ таолога ҳам хос нарса эканини айтиш билан бирга, мўмин кишида ҳам рашк бўлиши зарурлигини таъкидламоқдалар.
Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир” деганлар.
Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу айтадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатга 3 киши кирмайди: 1. Даюс, 2.Ўзларини эркакка ўхшатади аёллар, 3. Ароқ ичишда муккасидан кетган киши”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:- Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?
- Даюс шундай кишики, рашк қилмайди, парво қилмайди унинг аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади— дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси?
Аммо ҳозирги пайтда ортиқча рашк туфайли қанча оилалар бузилиб кетмоқда. Бўлар бўлмасга рашк қилиш ҳам тўғри эмас.Ҳар нарсанинг ҳам чегараси бўлгани каби рашкнинг ҳам чегараси бордир. Инсонлар ўртасида ўзаро ишонч бўлса ортиқча рашкка ўрин қолмайди. Шундай экан, оилалардан ишонч ва меҳр-муҳаббат йўқолмасин.
Олтинсой туман бош имом хатиб котибаси Давлатова Турдихол