Бола одобини яхшилашда учта услуб бор. Бу уч услуб билан бола тарбияси тӯғри, одоби яхши ва хулқда баркамол бӯлади. Бу услублар қӯйидагилар:
1.Тарбия кушандаларидан сақланиш.
2.Турли хатарлардан огоҳ бӯлиш.
3.Тарбия босқичларининг узвий боғлиқлиги.
Тарбия кушандаларидан сақланиш
Ёвуз ниятли кимсалар ғаразли мақсадлари йӯлида ва халқнинг ӯзлигини емириш учун турли усуллардан фойдаланади. Улардан бири жамиятда ахлоқий бузуқликни ёйишдир. Бу йӯлда ғаламислар турли воситалар, жумладан, ахлоқсиз, фаҳшни тарғиб этувчи кино, томоша, журнал, газета, либос ва суратлардан фойдаланади.
Ӯзга юртни босиб олиб, маҳаллий аҳолини эрксиз қилган мустамлакачилардан бири бундай деган:
“Қадаҳ ва ҳаёсиз аёл мусулмон умматини бузишда мингта замбарак тӯпидан кучли. Мусулмон умматини шаҳватларга берилиш денгизига ғарқ қилиш керак”.
Турли хатарлардан огоҳ бӯлиш
Ахлоқсизлик, бузуқлик, ичкилик, чекишга ружӯ қӯйиш ва нафсга қуллик оқибатида пайдо бӯладиган касалликлардан фарзандни доим огоҳ этиш керак. Бунинг учун нафсга эрк бериш ва бузуқлик оқибатида келиб чиқадиган аянчли ҳолатларни тӯғри тушунтириш мақсадга мувофиқ. Табиийки, ӯз танасига етадиган озор, саломатлигидан айрилиш қӯрқуви фарзандни бу хатарли йӯллардан қайтаради.
Ижтимоий хатар
Ахлоқсизлик оқибати бӯлган дардларга йӯлиққан киши фақат ӯзи зарар кӯриб қолмай, балки атрофдагиларга ҳам зиён етказади. Дастлаб оиласи жабр кӯради. Бундай фарзанд ота-онасини норози қилади. Чунки фарзандининг бедаво дардга мубтало бӯлгани биринчи ӯринда ота-онасини қаттиқ ташвишга солиши баробарида, бутун қавму қариндош, маҳалла-куй ва яқинлар орасида уларнинг обрӯси тӯкилиб, бош кӯтаролмай қолишади.
Иқтисодий хатар
Ғанимат вақтини нафс лаззати ва шаҳват йӯлида сарф қилувчи одам моддий ва маънавий таназзулга учрайди. Аллақачон маънан ва жисман заифлашган бундай инсон энди иқтисодий жиҳатдан ҳам заифлашади.
Ҳеж бир ота-она фарзандига тарбиядан кӯра яхшироқ нарса ҳадя этолмайди! Фарзанд Аллоҳ таолонинг неъмати ва шу қаторда ҳам, бизу сизга амонат, мӯмин киши амонатга хиёнат қилмайди!
Узун тумани “Домла Муҳаммадий” жомеъ масжиди имом хатиби
Қодиров Саъдулло.