Ҳар йили Сафар ойи келиши билан одамлар орасида турли шумланишлар, асоси йўқ ҳар хил ирим-сиримлар купайб кетади. Гўёки сафар ойида никоҳ тўйи ё ки унашувинихам қилиб бўлмасмиш, агар шундай қилинса, келин киёв бахтсиз бўлармиш, ё ки Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш, агар шундай қилинса, сафар қилувчи албатта қандайдир фалокатга учрар эмиш…
Бундан ташкари, икки ўғилга бир кунда келин тушурсанг, никоҳини бирга ўқитма, бахтсиз бўлади, бир-бировига чилласи зарар қилади, ё ки ёш келин куёвлар тазияга бормасин, чилла тушади, тазиядор одам тўйга келмасин ёшларга чилласи тушади, сешанба куни тирноқ олма, кир ювма, кечқурун супирма, меҳмон кетидан супирма, бемани иримлар бидатлар талайгина Кундан, ойдан, йиллардан, рақамлардан ва бошқа нарсалардан ирим сирим қилиш, шумланиш, ислом динида, ислом
шариатида,ислом талимотларида асоси йўқ нарсалардандир.
Бирор нарсадан шумланиш, жоҳилият амалларидан ҳисобланади. Мусулмон киши Расулуллоҳ (с.а.в.) кўрсатиб берган ҳидоят йўлларига хилоф бўладиган жоҳилият сифатлари билан, одатлари билан, сифатланиши, одатланиши жоиз эмас. Сафар ойи хам бошқа ойлар каби бўлиб, унинг яхшилик ё ки ёмонлик борасида бошқа ойлардан фарки йук, Аллоҳ яратиб қўйган ўн икки ойлардан биридир.
Аллоҳ таоло тавба сурасининг 36 оятида шундай деб марҳамат қилади:
Албатта Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади Аллоҳнинг осмонлар ва ерни яратган кунидаги битигига мувофиқўн икки ойдир.
Абу Ҳурайра ра ривоят қилинади.
Набий (с.а.в.): Этиқод юзасидан бир касалликни иккинчи бир кишига ўтиши йўқ, магар Аллох таоло хоҳласагина ўтади. Ислом динида ирим қилиш йўқ, у жоҳилият қолдиқларидан бўлиб, мусулмонлар орасида тарқалган зарарли ақидадур. Вафот этган одамнинг руҳи келиб, турли жониворлар шаклида чиркиллаб туришиҳам йўқдир. Бойўғли сайрашидан ҳечкимга зарар йўқдир. Сафар ойиданхам шумланиш йўқдир,деганлар.(имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳазрати Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ киши шумланишга тушиб қолса қуйдага Набий (с.а.в.) ургатган дуони ўқисин.
Ё Аллоҳ яхшиликлар фақат сен билан келади, ёмонликлар фақат сен билан кеткизилади. Куч қувват фақатгина сендадир.
Хулоса шуки Мусулмон киши ўз парвардигорига этиқод қилган ҳолда имонини мустаҳкамлаши лозим.Ҳамда ҳар вақт ва ҳар бир амалда Аллоҳнинг ӯзига таваккул этиши лозим,зеро ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига ишониш имон шартларидандир.
ДЕНОВ ТУМАН «НУРИЛ ИСЛОМ» ЖОМЕ МАСЖИДИ ИМОМ ХАТИБИ АБДУҲОШИМҲОЖИ ҲАМИДОВ