Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у зотнинг зурриёдларини ер юзига тарқатди. Одам ато ва Момо Ҳавводан тарқалган зурриёдлар ерда турли миллат ва элатлар ташкил қилиб, маълум ҳудуд ва маконларни ўзлари учун маскан тутдилар. Бу ҳақда Қуръони каримда: «Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйди..», — дейилган (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Табиийки, инсон қаерда дунёга келса ана шу ер унинг учун қадрли Ватан ҳисобланади. Киндик қони тукилган жой инсон учун хеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргохдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу билан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яъни Маккаи мукаррамага қараб: «Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам уз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим«, -деганлар. Демак, ватанни севиш, уни соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳисдир. Бирор сабаб билан ватанини ташлаб, бошқа юртларга кетган кимса энг оғир дамларида уни кумсаб, кўз олдига келтириши ва туғилиб ўсган замини хақида бирор қайғули хабар эшитганда қалбан эзилиши ҳам ватанга бўлган муҳаббатнинг белгисидир.
Тарихдан маълумки бирорта миллат бошқа бир миллатни таҳқирламоқчи, ёки оёкости қилмоқчи бўлса, аввало, унинг ватанини босиб олиб, вайрон қилган ёки уни ватанидан қувиб Уз ватанини душманлар қўлида қолганини кўрган чикарган. миллат учун бундан ортиқ хӱрлик ва азоб булмаса керак. Зеро, Ватан, миллат, дин тушунчалари инсон учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддасдир. Шунинг учун ҳам динимиз таълимотида она ватан ҳимояси, миллат фаровонлиги ва дин равнақи йулида жон берган кишиларга шаҳидлик макоми берилиши айтилган.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: «Ким моли ҳимояси йўлида ўлдирилса у шаҳиддир. Ким жони ҳимояси йулида ўлдирилса у шаҳиддир. Ким дини ҳимояси йўлида ўлдирилса у шаҳиддир. Ким аҳли ҳимояси йўлида ўлдирилса у шаҳиддир«, -деб марҳамат қилганлар (Имом Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). Демак, дин, халк, ватан ҳимояси йулида жон бериш шарафдир. Дарҳақиқат, бундай кишига шаҳидлик мартабаси берилиши бежиз эмас. Чунки, у инсон учун жондан ҳам азиз булган нарсани ҳимоя қилишга қасд қилган. Акс ҳолда, унинг шаъни ва ғурури топталган бўлар эди. Шунинг учун ҳам ватан лафзи олдига жонажон деган суз қўшиб айтилиши одатга айланган.
Абу Ҳурайра разияллоху анҳудан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ саллаллоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулуллоҳ! Бир киши менинг уйимга бостириб келиб, молимни тортиб олмокчи бўлса нима қилай? деб суради. «Молингни унга бермагин», -деб жавоб бердилар. Агар мени урсачи?, — деганда, «сен ҳам у билан уришгин», — деб жавоб бердилар. — Агар мени ўлдириб қўйсачи?- «Унда сен шаҳидсан». -Бордию, мен уни улдириб қўйсамчи? «У дўзахдадир», -деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Халқнинг бошига оғир кун келганда жонини сақлаш учун ватанни ташлаб қочиш инсонийликка тӳғри келмайди. Халқимизда «ўзга юртда шоҳ бўлганунча ўз юртингда гадо бул», деган ҳикматли сўз ҳам бор. Ўз ҳузур ҳаловатини ўйлаб, ўзгаларни унутган киши ҳеч қачон она ватанига, халқига нисбатан садокатли бўлолмайди.
Исломда Ватан тушунчаси кенг қамровли бўлиб, аввало у истикомат маскани, яъни уй-жой маъносида ишлатилади. Ислом дини таълимотида инсон ўзи яшаб турган ватанини, динини, оила аҳлини ҳимоя қилиши энг улуғ амаллардан эканлиги таъкидланган. Ватан ҳимояси учун ҳарбийлар сафида туриш ҳам динимизда улкан савобли амал саналади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кеча кундуз «рибот», (яъни душман қаршисида туриш) бир ой тутилган нафл рӯза ва ўқилган тунги намоздан яхшидир«, деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
Денов туман Нурил Ислом жоме масжиди имом хатиби
АҲамидов