“Устоз отангдан улуғ”  Ҳали хулоса қилишга шошилманг  биз эркаклар ҳаммамиз отамиз. Ота сифатида хафа бўлиш йўқ. Ҳаммамиз қайсидир маънода устозмиз. Устоз сифатида талтайиш ҳам йўқ. Аммо ҳақ гапни айтиш керак. Устоз-отангдан улуғ: Устозларни жуда кўп кишилар улуғлайдилар. Кўп кишилар улуғлаган инсонларни улуғ деб айтиш жоиз. Ҳар бир кишининг отаси фарзанд учун улуғлиги муқаррар. Аммо унинг улуғлаш доираси шу фарзандлар ва энг қисқа ва чегараланган. Устознинг эса улуғланиш доираси кенг. Шунинг учун устоз улуғдир барча фарзандлар сингари. Амур Темур учун ҳам отаси учун ҳам. Унинг қудрати отасини Гўри Амир мақбарага дафн қилиб пойига ўзини қўйдиришга етар эди. Аммо устозини улуғлаб, ўзини унинг пойига дафн этишлигини васият қилганлиги ҳам устознинг отадан улуғлигидан далолатдир.

Ота ўз фарзандига ўзининг бисотидаги ҳамма нарсани бериши мумкин. Аммо фарзанд у билан улуғлик даражасига кўтарила олмаслиги муқаррар. Чунки барча отадан устозлик қила оладиган касби ва қобилияти бўлмаслиги мумкин. Фарзандни тарбиялаб улуғлар сафига қўша оладиган устоздир. Бу билан ҳам устоз улуғдир. Ота учун фарзанд унинг зурриёти ҳаётнинг давомчиси. Устоз учун эса, у улуғ ишларнинг давомчиси. Фарзанд ота хизмати билан бу даражада улуғланмаслиги мумкин. Аммо устоз ўргатган касб билан улуғлар сафидан жой олади. Бу ҳам отага нисбатан устознинг улуғлигидан далолатдир. Ота ўғри бўлса фарзанд ҳам ота изидан бориб, ўғри бўлиши мумкин. Бундайлар жамиятда лаънатланади.Агар унда иқтидор бўлса ва яхши устознинг қўлига тушиб қолса у аллома бўлиши аниқ. Бу ҳам устознинг улуғлигидан дололатдир. Бировга бир бурда нонини топиб ейдиган касбни ўргатадиган устоз бўлишдан саодат ҳаммага ҳам насиб қилмаган. Устоз айтди:.қора кўнгилни совун билан оқартириш қийин экан.

Ота ўз фарзандини тарбиялашни жуда ҳоҳлайди  ва  бор кучи билан ҳаракат қилади. Чунки бола шу отанинг фарзанди. Аммо устоз учун шогирд ҳеч ким эмас унинг фарзанди. Ҳатто яқин қариндоши ҳам бўлмаслиги мумкин. Аммо у отадан кўпроқ, ота касбидан яхшироқ касбни ўргатади. Унинг камолоти учун устоз отадан кўп ва хайрли хизмат қилади. Шу туфайли устоз улуғдир.

 

Олтинсой туман «Саъд ибн Абуваққос» жоме масжид имом хатиби    Ш.Яхёев   

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here