Тилимизни муҳофиҳа қилайлик.
Хатиб Бағдодий р.а фатвода ҳақ йўлдан тойиб кетиш таҳликаси ҳақида баён қилиб шундай дейди: “Аллоҳ таборака ва таоло айтади:
“سَتُكْتَبُ شَهَادَتُهُمْ وَيُسْأَلُونَ”
“Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар!” (Зуҳруф сураси; 19-оят).
(Яна бошқа оятда) Аллоҳ таоло:
“لِّيَسْأَلَ الصَّادِقِينَ عَن صِدْقِهِمْ”
“(Буни Аллоҳ) содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учун қилди” (Аҳзоб сураси; 8-оят) дейди.
(Шунингдек яна бошқа оятда) Аллоҳ таоло:
“ مَا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ”
“Бирор сўз айтмас, магар ҳузурида ҳозиру нозир борлар” (Қоф сураси; 18-оят) дейди.
Саҳобаи киромлар р.а (бошга) тушгандан ўзга (масалалар)да фатвонинг яқинига ҳам йўламас эдилар. Улар буни ҳодиса (бошга) тушганда албатта Аллоҳ уларни бунинг жавобига муваффақ қилишига (қатъий) ишонганларидан қилардилар. Улар фатво (бериш)га (ўзидан кўра бошқа бирон) шериги кифоя қилишини орзу қилар эди.”
(Хатиб Бағдодий р.а нинг “ал-Фақиҳ вал-Мутафаққиҳ” асари)
Ушбу сўзлардан маълум бўлмоқдаки, модомики Қиёмат кунида киши оддий гувоҳликлари ҳақида сўроққа олинар экан, у қандай қилиб гувоҳликларнинг энг буюкларидан бўлмиш берган фатвоси ҳақида сўралмасин.
Модомики сохтакору қаллоблардангина эмас, ҳатто содиқлардан ҳам Қиёмат кунида садоқатлари ҳақида жавоб кутилар экан, қандай қилиб аҳли фатводан жавоб кутилмасин.
Ахир модомики оғиздан чиққан ҳар қандай сўзни битиб тургувчи ҳозиру нозирлар бор ҳамда замину замону макон гувоҳ бӯлиши унутмайлик.
Денов туман «Файзобод» жомеъ масжиди
имом хатиби Ф.Мелибоев.