Маълумки, инсон ҳаёти ҳамма вақт жамият билан узвий боғланган ҳолда кечади, инсон ундан ажралиб яшаши мумкин эмас.Инсон ўз ҳаёти учун зарур булган озик овқат, кийим-бош, турар-жой таъминотини қадим-қадимдан йўлга қуйиб келинган.Шулар жумласига тижорат,зироат,чорвачилик,турли фойдали касиб-ҳунар ва тадбиркорлик ҳамкиради.Динимиз таълимоти ялқовлик,боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб инсонларни ҳалол ризқ топиш йулида саъй –ҳаракат қилиш ва чин ихлос билан меҳнат қилиб ҳаёт кечиришга чорлайди.Аждодларимиздан қолган ўгитларда ,,Меҳнатнинг таги роҳат”,”Қули очиқнинг йули очиқ”, “Шукри купнинг ризқи куп,, каби кўплаб пурмаъно хикматларни зикр этишимиз мумкин.
Жаннатмонанд юртимиз тарихида тадбиркорлик алоҳида ўрин тутиб келмоқда.Ота-боболаримизнинг ўз ер-мулклари,касиб- хунарга эга булиш, омилкорлик билан иш юритиш, тадбиркор ва ҳалолишбилармон кишиларни қадирлаш анъаналари мавжуд.Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ,,Азми қатъий,тадбиркор,ҳушёр,мард ва шижоатли бир киши, мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир,, -деган сўзларини бир эслайлик.Тадбиркор,бу- ҳар бир қиладиган ишни аввалдан ўйлаб,фикр қилиб тадбир қилувчи тадбир изловчи ва тадбирли деганидир.
Ризқ-рўзни ҳалол йўллар орқали талаб қилиш касбхисобланади.Одам(алайҳиссалом) ҳам ризқларини буғдой –арпа экиш,ўриш, тегирмон қилиш ва нон ёпиш орқали топганлар.Инсоният тарихи давомида барча пайғамбарлар ҳам касб-хунар ўрганиб ҳаёт кечиришган.Масалан: Нух (алайҳиссалом) дурадгорлик, Иброҳим (алайҳиссалом) баззозлик, Давут (алайҳиссалом) совут ясаш,хурмо дарахти новдаларидан сават тўқиш, Закариё (алайҳиссалом) дурадгорлик, Ҳазрати пайғамбаримиз Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам чўпонлик ва совдогарлик касби билан машғул бўлишган.
Азизлар пайғамбарлар олдида Сизу Бизлар киммиз? Тинч-осуда,ривожланаётган серқуёш ватанимизга ,гуллаб яшнаётган туманимизга ҳар биримиз ўз қўлларимиз ҳалол меҳнатли касбимиз билан хисса қўшайлик.Туманимиз янада иқтисодий ўсишда бой булсин.
Аллоҳ таола кечаю кундуз ватанимиз манфаати халқимиз фаровонлиги йўлида,ўзининг мехнати, билими ва тажрибаси билан турли соҳаларда тадбиркорлик ишларини олиб бораётган имонли, инсофли, мурувватли мулкдорларни,тижоратчиларни, зироатчиларни, ишлаб чиқарувчиларни ҳифзу ҳимоясида сақлаб,ишларига зафар ва баракотлар ато этсин.
Шох Машраб жомеъ масжиди
масъул котиби Ботир Аминов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here