Шариатимизда поклик ва тозаликка кўб аҳмийят берилган. Ҳадис шарифда «Дин бу покизаликдир» ёки ояти каримада»Аллоҳ Таъоло тавба қилгувчи ва покиза юрувчиларни яхши кўради» дейилган. Ўтган уламоларимиз: «Инсон зоҳирини покизалигига аҳмият берса, Аллоҳ унинг ботинини покланишини осон қилиб, қўяди» деганлар. Шу сабабдан барча олимларимиз ўз асарларини «Таҳорат» китобидан бошлашган. Таҳорат дейилганда биз намоз ўқиш учун махсус азоларни ювишни тушунадиган бўлиб, қолгаммиз аслида таҳорат умумий сўз бўлиб, ҳаётимиздаги барча тозаликларни шу жумладан қалб, бадан, кийим ва уй-жойни ўз ичига олади. Поклик исломнинг илк кунларидаёқ Аллоҳ Таъоло тамонидан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга ояти карима орқали буюрилган, ва барча намуналарини пайғамбаримиз ҳаётлари давомида биз умматга амал қилиб кўрсатиб берганлар. Шуни билишимиз зарур ки тозалик агар ихлос билан бўладиган бўлса инсоннинг этиқодини тўғрилиги, қалбини софлиги ва саломатлигини таминлайдиган ибодатлардан ҳисобланади. Шунинг учунам ҳар бир мўмин мусулмон киши таҳорат масалаларидан бохабар бўлиши лозим.

Узун тумани «Абдураҳмон Жомий » масжиди имом ноиби Исмоилов Жамшид.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here