Аллоҳ таоло инсониятни яратгач, уларга яхши ва ёмонни ажрата олишлари учун пайғамбарларни юборди. Аллоҳ таоло пайғамбарларга инсонларни қалбларини иллатлардан, уларни гуноҳу масиятлардан поклашни буюриб, ўзигагина ибодат қилишни амр этди.
Маълумки, ичкибозлик инсон қалбини қорайтирадиган, уни ақлидан жудо қиладиган иллатдир. Бу иллатни олди олинмаса, унга чора кўрилмаса ёмон оқибатларга олиб боради. Шунинг учун динимизда ичкибозлик ароқхўрлик қаттиқ қораланиб, гуноҳи кабиралардандир. Аллоҳ таоло моида сурасининг 90-оятида шундай марҳамат қилади: Эй иймон келтирганлар албатта хамр (маст қилувчи ичимликлар) қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир, шайтоннинг ишидир. Бас ундан четда бўлинг, шоятки нажод топсангиз.
Пайғамбаримиз сав: ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир. Ҳар бир хамр харомдир, дедилар. (Имом муслим) ривояти. Бошқа бир ҳадисда: Тўрт киши жаннат ҳидини топмайди. Унинг ҳиди беш юз йиллик йўлдан келиб туради.
Бахил, миннат қилувчи, ароқ ичувчи, ота онасига оқ бўлганлар. дейилган. Бундай заҳри қотил ичкибозлик оқибатида қанчадан қанча болалар ногирон бўлиб дунёга келмоқда, қанчадан қанча оилалар бузилмоқда, ўғирлик бир бировига адоват, қотиллик каби ўта оғир жиноятларга сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Шундай экан инсонни икки дунё саодатидан бебаҳра қолдирадиган, халқ қавм қариндошлар олдида шарманда қиладиган бундай иллатлардан узоқдда бўлайлик.
Денов туман Нурил Ислом
жомеъ масжиди имом хатиби: А. Ҳамидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here