Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон халқига видео мурожат йўлладилар.

Унда юртбошимиз -“Ҳар қандай қийинчиликка қарамасдан, ўз хизмат бурчини виждонан бажараётган ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, ўғил-қизларимиз фидойилигини юксак қадрлаймиз.

Аҳоли ўртасида ваҳима ва саросима гаплар тарқалишига асло йўл қўймаслик лозим.Нуроний оталаримиз, мунис оналаримиз ўз жонкуярлиги, сабр-бардоши, эзгу дуолари билан барчага ибрат бўладилар, деб ишонаман.

Мен бугунги кунда уй шароитида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчи ёшларимизга мурожаат қилмоқчиман:

Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг.

Кўпга келган ва жаҳон аҳли азият чекаётган бу қийин кунлар, албатта, ўтади.

Бизнинг буюк ва танти халқимиз кўп асрлик тарихида не-не бало-қазоларни, урушлар ва очарчиликларни мардонавор енгиб ўтган. Бу синовдан ҳам муносиб ўтиб олишимизга қатъий ишонаман— деб Ўзбекистон халқига мурожат қилдилар.

Мамлакатимизда коронавирусга чалинган 30 нафар беморнинг соғайганлари ҳақидаги хабар ҳар бир юртдошимиз кўнглида илиқ туйғулар ўйғотди.

Ватанимизга чегара билмас инфекция кириб келганидан буён ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалган бу хушхабар сўнгги йилларда Ватанимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ва қўли енгил шифокорларимизнинг жонкуяру фидойилигига ишончимизни янада оширди. Эндиликда биз бундай ёқимли янгиликларни ҳар куни интиқ бўлиб кутамиз. Дунё бўйлаб ёйилган бу офатни юртимиздан тезроқ чекинтириш учун янада жипсроқ бирлашамиз.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқаб кетишининг олдини олиш ҳамда ундан сақланиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тезкор зарур чоралар кўрилаётгани халқимизнинг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаб, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишда ютуқларимиз омили бўлмоқда. Лекин, шундай қалтис бир даврда биз фуқаролардан қатьий талаб қилинадиган бурчлар борлигини унутмаслигимиз керак. Бу масъулият нафақат ўзимиз, балки, оила аъзоларимиз, яқинларимиз, қўни-қўшнилар ва халқимиз саломатлиги, уларнинг хавфсизлиги билан бевосита боғлиқдир. Карантин талабларига қатьий риоя қилиб, жиддий тартиб-интизом намуналарини кўрсатсак албатта, вазиятни тезда барқарорлаштириб оламиз.

Бугун инсоният шундай бир вазиятда яшаяптики, инфекцияни кўчадан уйга етаклаб келиш ҳеч гап бўлмай қолди. Жаҳон амалиётида жуда зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмаслик, кўпчилик билан мулоқот қилмаслик, жамоатчилик орасида тиббий ниқоб тақиб юриш ва санитария-гигиена талабларига риоя этиш касаллик кенг тарқалиб кетишининг олдини олиши ўз исботини топган.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида ҳам карантин тартиблари ўрнатилиб, кўча-куй ва маҳаллаларда одамларнинг ҳаракатланиши чекланган. Шундай булсада вилоят вакиллиги, имом хатиблар отиойилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлар, саховатпеша, савобталаб инсонлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилаларга меҳр кўрсатиб, ёрдам қўлини чўзмоқда. Озиқ-овқат ва бошқа бирламчи эҳтиёж моллари билан бепул таъминламоқда. Тиббий ниқоб, антисептик воситаларни етказиб бермоқдалар.

Оғир кунларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, кўмак бериш, борини эл билан баҳам кўриб, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос улуғ фазилатдир. Ҳозирги ташвишли кунларда ҳам бундай буюк қадриятларимиз кенг намоён бўлмоқда. Шунга мувофиқ отиойиларимиз уйда ҳимоя ниқоби тикиб, одамларга бепул тарқатишни йўлга қўйди. Шунингдек вилоятда фаолият курсатаётган отинойилар томонидан кам таъминланган оилалар ва ногиронлари бор  хонадонларида бўлиб, бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаяпмиз. Уларни ортиқча саросимага тушмасдан уйда ўтиришини сўраяпмиз. Мамлакатимизда етарли захира борлиги ва осуда кунлар жуда яқинлигини тушунтираяпмиз. Бундай меҳр-мурувват ва тарғибот тадбирларимиз туманлардаги отиойиларимиз томонидан ҳам амалга оширилмоқда.  Шунингдек Сурхондарё вилояти отинойилари томонидан шу кунга қадар ;   36та- Хатми Қуръон, 85.155 287та истиғфор,  

598 600 та -Солатан нария, 3 100 341 та- Солатун тунажжина,

5 588 987та- салавотлар ўқилиб,  ташаххуд номозлари, нафл рўзалар тутилиб, Аллоҳ таолонинг нажотига, тез кунларда бу балонинг даф бўлишига умид қилган ҳолда дуолар қилиб истихфорлар айтмоқдалар.

Биз аҳил, иноқ бўлиб, интизом билан карантин тартибларига қатьий амал қилсак, имкон қадар уйда ўтириб, одамлар билан камроқ муносабатда бўлсак, албатта бу бало тез кунларда юртимиздан чекинади.Шундай синовли кунларда, оғир онларда халқимизни саховати, вафоси ва садоқати хақида қанча гапирсак, шунча оз, чунки, халқимиз сабр билан бир дам, бир жон бўлиб, балою офат бўлмиш вирусга қарши курашаяпти. Шифокорларимизнинг эса мехнатлари чексиз ва бебахо.

Уларни фидокорона мехнатлари ва саййи харакатлари сабаб, бир қанча юртдошларимиз соғайиб, хаётга қайтаяптилар Албатта бизнинг замин, бизнинг юртимиз Аллоҳнинг назари тушган юртдир! Ҳақиқий мўмин ҳар қандай вазиятдан унумли фойдаланишни билиши керак. Ҳар қандай инқироз, ҳар бир фалокат Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан содир бўлишини чуқур англаб етмоғимиз лозим. Бежиз “Ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдандир” деган ақида имон рукнига киритилган эмас.

Шарҳ сурасининг 6-оятида: «Албатта ҳар бир оғирлик-машаққат билан бирга бир енгиллик ҳам бордир», дейилади. Шундай  экан биз сабр билан уйда ўтириб ибодатларимизни қилиб, набираю фарзандларни бағримизга олиб, уларнинг қўлларига китоб бериб, бахорнинг илк кунларида кўчатлар экиб, кечаю- кундуз Аллохдан гунохларимизни авф этишини, юртимизни тинч, осмонимиз хамиша мусаффо бўлишини, турли балою офатларидан  паноҳида асрашини. беморларимизга шифо беришини дуоларимизда сураб илтижо қилишимиз зарурдир!,

Аллохим қилган дуоларимизни ижобат этгин. Бу синовли кунларингдан осонлик билан ўтиб олишимизга халқимизга куч бер, сабр бер. Халқимнинг сабрига ва шукрига яраша , мукофотларингни ва ажрларингни зиёдала Аллохим узингни синовингга сабр ва бардош билан утишга бизга куч кувват бер. Азизлар уйда қолинг!!!

Хосият Қосимова
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакили
нингхотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси

 

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here