“Ойни этак билан ёпиб бўлмайди” деган бир халқ мақоли бор. Хитойда “Коронавирус” пайдо бўлибди деб эшитганимизга баъзилар уларни айблаб устидан кулганлар ҳам бўлди. Муқаддас Ислом динимизнинг одобларига “душманинг бўлса ё кофир бўлса ҳам унга ёмонликни раво кўрма” деб ўргатади.  Афсуслар бўлсинки биз ҳам бу иллат ва ранждан қуруқ қолмадик. Аммо ҳеж қачон воҳимага тушмаслик керак, чунки тарихда бундай ҳолатлар куп қайд қилиган ва инсоният бунинг даф қилиш уддасидан ҳам  чиққан. Абу Али ибн Сийно бундай деган экан:

Аз қаъри гили сияҳ то авжи Зуҳал,

Кардам ҳама мушкилоти Гетиро ҳал.

Жастам бурун зи қайди ҳар макру ҳиял,

Ҳар банд кушода шуд магар банда ажал.

Яъни: Ернинг қаъридан то Зуҳалгача  дунёнинг барча мушкилотларини ҳал қилиб бандини ечдим, ҳама бандлар-мушкилотлар ечилди магар ажал бандини ечолмадим”.

Мавлоно Жалолиддини румий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг қуйидаги ҳикматли сўзларига қулоқ солайлик: “Қийинчилик бўлмаган жойга раҳмат тушмайди! Меҳнат машаққат бўлсинки, имтиҳон бўлсин. Кўзёшларинг, Раббинг Аллоҳнинг сени ташлаб қўймаганига далилдир. Улар неъматдир , баракотдир, шафқатдир. Билгилки, Раҳмон сенинг мақомингни улуғламоқ учун, сени синамоқда. Кўрайликчи, ҳеч нарсага қарамасдан жим туриб сабр қиладими, дея имтиҳон қимоқда“.

Бир мақолга айтилганки: “Қирқ йил улат келса ҳам ажали етмаган ўлмайди”.  Шунинг учун ҳеч қачон саросема бўлмасдан сабр қилиб, берилаётган маслаҳатларга амал қилиб турсак Худо хоҳласа зудлик билан бу иллат орамиздан чиқиб кетади.

Усулда бир қоида бор: “Зарарни даф қилиш , фойдани  жалб қилишдан муқаддам туради”. Яъни зарурат бўлганда баъзи фойдали нарсалардан воз кечишга тўғри келади. Масалан Исломда салом қилгандан кейин қул бериб ёки қучоқлашиб куришиш, беморни хабар олиш, силаи раҳим-хешу ақриболар билан борди келди қилиб туриш каби амалларни яхши ва савоб амаллар деб билинган. Аммо бугунги воқеотларни эътиборга олиб мутахассислар томонидан саломатликни сақлаш  ва жамиятни ҳалокатдан қутқариб қолмоқ мақсадида тавсия этиладиган маслаҳатларга амал қилиб, ўзини ва ҳам ўзгаларни ушбу вабодек касалликлардан сақлаб қолиш учун мазкур амалларни  вақтинча тўхтатиб туришимиз ҳам маънан ва ҳам шаръан лозим балки вожиб бўлади. Акс ҳолда “тақдиримда бўлса бўлаверади” деган фикр билан лоқайд ва бепарво бўлишга йўл қўйилмайди. Исломда “Таваккул” деган бир қоида бор. Ушбу қоидани шундай тушунмоқ керакки, Оллоҳ Таоло барча махлуқотлар ичидан инсон фарзандига ақл, идорк, фиросат ва тил неъматини бериб, мана шу неъматлар асосида ҳаётини тўғри ва гузал олиб бориши лозим бўлади. Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алай)нинг “Фиқҳул-Акбар-номли ақида китобларида “Банданинг ишини ислоҳ қилмоқ Оллоҳ Таолога вожиб эмас” деб келтирилган. Зеро банда  ўзини ислоҳ қимоқ учун  Оллоҳ Таоло унга мазкур неъматларни ато этган. Масалан бир киши ўтга ташлаб куйишини билиб туриб ўзини  ўтга ташласа ҳаром ўлган бўлади. Чунки инсонга ўтнинг куйдириш хусусиятини билиш даражага ақл берилган. Шунинг учун Оллоҳга таваккул қилишда ҳам ақлу идрокни ишлатиб кейин таваккул қилиш керак  бўлади.

Пайғамбар (алайҳиссалом)  даврларида бир киши туясидан юкин тушириб, уни ҳайдаб юборди. Пайғамбар (алайҳиссалом) туяни боғлаб қўйишини маслаҳат бердилар. У киши “таваккул Худога” деди:  Пайғамбар (алайҳиссалом): “Аввал туяни боғла кейин таваккулни Худога қил”  дедилар:  Зеро  ҳайвонга  унинг эгасига керак бўлиб қолиши ва у эгасининг олдида туриш ақлини берилмаган. Байт:

Гуфт Пайғамбар ба овози баланд,

Дар таваккул зонаи Уштур бубанд.

Ривоятларга келганки, Умар (разияллоҳу анҳу) бир шаҳрга бордилар. У кишига “бу шаҳарга вабо келган” деб хабар берилди: Шунда  Умар (разияллоҳу анҳу) “ бу шаҳрга кирмаймиз” яъни қайтиб кетамиз дедилар: Ҳамроҳлардан баъзеси  “ё Амирал-муъминийн тақдирдан қочасизми”? деди: Умар (разияллоҳу анҳу) “ҳа тақдирдан тақдирга қочаман” дедилар”. Яъни бу шаҳрга кирсам Ўзимни ўзим дрдга гирифтор килган бўламан ва агар қайтсам саломат қолишимга сабаб бўламан. Зеро Оллоҳ Таоло  бандага ақл неъматини бериб, ҳар ишга сабаб бўлишига бандага ихтиёри кулли берган.

Пайғамбар (алайҳиссалом)дан саҳобаи киромлар:  “вабодек касалликлар келганда нажот нимада? деб сурадилар: Расул (алайҳиссалом) “Тилингни тий. (яъни бу касаллик ҳақида билиб билмасдан ҳар хил гапларни ваҳима қилиб айтиб юрма). Уйингда қол.(яъни беҳудасига уйингдан чиқма). (Ва бандалик юзасидан қилган) хато (ва гуноҳларинг учун) йиғла”  деб жавоб бердиларки, бу тавсияни бугун дунё халқи қўлламоқда.

Шунинг учун биз муқаддас Ислом аҳкомлари асосида сиз азизлардан мусулмон сифатида роҳбарларга итоат қилган ҳолда  ушбу офат орамиздан билкул даф бўлгунча  мутахассислар томонидан бериладиган маслаҳат ва тавсияларга амал қилиб боришни илтимос килиб, Оллоҳ Субҳонаҳу ва Таолодан дунё халқи билан бирга бизнинг ватанимиз аҳолиси бошидан ушбу иллатни зудлик ва осонлик билан бартараф қилишини илтжо қилиб сўраймиз.

Бир муборк ҳадисга келганки: “Дардларинги садақа-эҳсон билан даволатинглар ва келадиган офатга дуони ҳозир қилинглар”. Шунга биноан бугунг кунда УМИ тавсиясига мувофиқ жойлардаги вакиллик ва масжид мутасадилари томонидан жонлиқлар сўйилиб хайр-эҳсон, дуо ва истиғфорлар қилинмоқда.  Шунинг учун сиз азизлардан ҳам хайрли ишлар жумладан хайр-эҳсон, дуо- илтижо ва бандалик юзасидан билиб билмасдан қилган хато ва гуноҳларимизга тавба қилиб, Истиғфор калимасини кўпроқ айтиш билан дафъи офатга ўз ҳиссаларингизни қўшишингизни  илтимос қилиб қоламиз.

 

Сариосиё тумани “Хожа Алоуддин Аттор” жомеъ масжиди имом хатиби
Фазлиддин Кароматуллоҳ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here