1.Субҳ вақтидан то бомдод вақти чиққунча, магар бомдод суннати дурустдир.
2. Бомдод ўқилгандан то қуёш чиққунча.
3. Қуёш чиқиб то бир найза кўтарилгунча. Бу қуёш чиққандан кейин ярим соат вақтдир.
4.Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
5. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунча.
6. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда. Имом қандай хутбага чиққан бўлса ҳам.
7. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
8. Масжидда хайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макрухдир.
9. Фарз намозларидан бирининг вақти тор бўлиб қолса.
10. Хожати қистаб туриб нафл ўқиш.
11. Хушуъни кетказадиган ҳар қандай иш ҳозир бўлганда ҳам макруҳ. Масалан: Очга таом олиб келиниши, сув олиб келиниши. Юқоридаги пайтларда намоз ўқиш макрухи таҳримийдир.
Абу Катодадан (розияллоху анху) ривоят қилинган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Бирортангиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин», деганлар» (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривояти). Бу икки ракатли намоз «тахийяти масжид» (масжид саломи)намози дейилади.
Шофеъий ва Ханбалий мазхабида тахийяти масжидни қай вақтда бўлса ҳам: намоз ўқиш макрух ёки имом хутба ўқиётган пайтда ҳам ўқиш керак, дейилади. Моликий ва Ханафий мазхабларида эса, имом хутба ўқиётган бўлса, тахийяти масжид ўқилмайди. Шунингдек, Ханафий мазхабида намоз ўқиш макрух пайтларда ҳам тахийяти масжид ўқилмайди. Намозхон масжидга кириши билан фарз намозни ёки бошқа бир намозни ўқиса, ният қилмаса ҳам тахийяти масжид ўрнига кифоя қилади. Борди-ю масжидга бир кунда бир неча бор кирадиган бўлса, бир марта ўқиса кифоя қилади.
Бу намознинг ҳукмидан Масжидул харом истисно қилинган. Бу масжиднинг тахийяти тавоф билан бўлади.
Масжидга кирганда бирор узр билан тахийяти масжид намозини ўқий олмаса, «Субханаллоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»ни айтса кифоя қилади.
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани
«Саййид Мухиддинхон» жомеъ масжид мухтасиби: Т.Абдулахатов