Гиёҳвандлик ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлига ғов бўлиш баробарида, айниқса, йигит-қизларнинг саломатлиги ҳамда келажаги ва ҳаётига рахна солмоқда. Бу борада мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши кўрашиш, ёшларни бу хатардан асраш давлат сиёсати даражасига етмоқда.Ҳозирги кунда барчамизга маълумки, гиёҳвандлик ижтимоий иллат, маънавий ва жисмоний хасталикдан бошқа нарса эмас. Бироқ, унинг шафқатсиз фожеа эканлигини теран англамай, унга чалиниб қолаётганлар ҳам оз эмас. Бу дардга мубтало бўлганлар ўзларидан қандай из, қандай ном-нишон, қандай зурриёд қолдиришади? Афсуски, киши руҳиятига кучли таъсир қилувчи, инсон умрига завол етказувчи модда — героин тайёрлашнинг кўпайиб бориши ташвишлидир.
Ёшларнинг муайян бир қисмида учрайдиган интизомнинг етарли бўлмаслиги, ҳарактерининг етук эмаслиги, ўзини-ўзи назорат эта олмаслиги,нотаниш сезгиларга ортиқ даражада қизиқиш ҳоллари ҳам катта рол ўйнайди. Гиёҳвандлик, инсон ва жамият учун нақадар мудҳиш ва oғир бўлган дард. Минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда гиёҳвандлик дардига чалинаётганларнинг сони тобора ошиб бормоқда. Гиёҳвандлар турли зарарли кучга эга бўлган гиёҳванд моддаларни қон томирларига юборишлари натижасида «кайфиятлари ўзгариб» турли мақсадларда жиноий ишларни содир қиладилар, халқимизга ва давлатимизга иқтисодий талофатлар келтирадилар.
Шулар билан бир қаторда гиёҳвандлар ўз организмларини доимий захарлашлари туфайли, айрим ҳолларда эса меъёридан кўпроқ гиёҳванд моддаларни организмга юбориб қўйишлари сабабли ўлим ҳолатлари рўй беради. Булардан ташқари, гиёҳвандлар ностерил ҳолда тайёрланган наркотик моддаларни стерилланмаган шприц, игналардан гуруҳ-гуруҳ бўлиб фойдаланишлари туфайли уларда ОИВ, ОИТС каби жамият учун ҳавф туғдирувчи касалликларни тарқатиши билан ҳам ҳавфлидир. Ҳозирги кунда бундай жиддий вазият дунёнинг кўпгина мамлакатларида қайд қилинмоқда. Шундай экан, жиноят ва разолат ботқоғига олиб борувчи бундай чиркин иллатдан фарзандларимизни асрайлик. Чунки фарзандларимиз бизнинг келажагимиз уларни бундай иллатлардан асраб авайлаш бизнинг бурчимиздир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ёмон ва гуноҳ ишлардан асрасин.

Олтинсой туман бош имом хатиби: М.Маматқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here