фойдаланиш одоби
Ижтимоий тармок яьни интернет киска вакт ичида телевидение,радио,газета ва журналларни оркада колдирди.Дунё буйича сон-саноксиз одамлар интернет хизматидан фойдаланадилар,ахборот алмашадилар.Интернет-хакида
баьзилар уни ижобий бахолашсалар,баьзилар сальбий тамонларини
гапирадилар.Интернет яхшиликка ишласа-яхши аммо ёмонликка ишлатсак ёмон нарсага айланади.Интернетда яхши маьлумот хам ёки ёмон маьлумот хам таркалади.Яхши ва ёмон маьлумотларни кабул килиб оладиган киши бу –инсондир.
Демак ,бизнинг энг мухим вазифамиз,интернетдан ёмон максадда фойдаланаётган инсонларга,айникса ёш авлодга тугри йулни курсатиш,зарарли окибатлардан огохлантириш,Ижтимоий тармокларда миллий-диний кадриятларимизга зид нарсаларни таргиб килаётган шахслар таьсирига тушмаслик йулларини ургатишдир.Инсоннинг дусту-ёрлари унга катта таьсир утказади.Интернетда болаларимиз ким билан мулокат килмокда,кимлар билан дустлашмокда-бу нихоятда мухим.чунки Пайгамбаримиз с.а.в.уз хадисларида «Яхши хамрох ва ёмон хамрохнинг мисоли атир сотувчи ва темирга дам урувчи кабидир.Атир сотувчи ё сенга хушбуйлик суртиб куйяади ё ундан хушбуйлик сотиб оласан ё ундан келаётган хушбуй хиддан бахра оласан.Темирга дам урувчи эса ё кийимингни куйдириб куйиши мумкин ё ундан келаётган хуланса хид димогингни ачиштиради»деб мархамат килганлар. (Имом Муслим ривояти).
Интернетдан фойдаланишда мухимрок яна бир фаолият бор,яни икки ва ундан ортик кишилар орасидаги виртуал
алокалар.Бунгачат,форум,фейсбук,телеграмм,инстаграм ва твиттерларни мисол килиш мумкин.Бугунги кунда аксарият жамият,дин,оила,шахсиятга тахдидлар мана шу йулдан келмокда.Бугунги куннинг талаби-интернетнинг ижобий жихатларидан фойдаланиб,дунё-охиратимизни обод киладиган,халкимизга манфаат келтирадиган ишларни килишдир.
«Намоз хожи бобо» масжиди имом ноиби Кулмирза Хушбоков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here