Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишига мойиллик мавжуддир. У ўзига ўҳшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш,яхши алоқалар ўрнатиш ва улфат бўлишини истайди. Шу билан бирга, инсон зоти ёлғизликни, барчадан четда бўлишни, одамларга қўшилмасликни ёқтирмаслиги ҳам табиий. Инсонлар бирга бўлганларида, омонликни ҳис қиладилар, бир бирларидан унс улфат топадилар.
Умуминсоний алоқалар давомида дин, ватан, касб ва бошқа сабабларга кўра алоҳида алоқ ва муносабатлар шакилланиши ҳам доимий равишда бўлиб кетаётган ишлардир.
Суҳбат одоблари. Биров билан дўст тутинишдан аввал уни яхшилаб ўрганиш ва сифатларини текшириб кўриш лозим.
Язид ибн Нуьома Зоббийдан ривоят қилинади:
<<Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам :
<<Бир киши бошқаси билан биродар тутинса, унинг исмини, отасининг исмини ва кимданлигини сўрасин. Албатта, бу меҳр муҳаббатни мустаҳкамлайди>>, дедилар>>.
Термизий ривоят қилган.
Жумладан дўст тутинишда қуйидаги шартларга қарасин.
Етук ақил.
Тўғри диндорлик.
Гўзал ахлоқ.
Бир сўз билан айтганда, дўстнинг тақводор бўлиши ниҳоятда исталган ҳолатдир.
Тақводор дўст хамиша ўзини биродарига яхшиликни раво кўради суҳбатдош биродарига озор ҳам бермайди. У қиладиган ишини Аллоқ кўриб турганини ҳис қилади. Суҳбатдош биродаризда тақво бўлмаса у зиён берадигант ва сизни Аллоҳ йўлидан қайтаришга ҳаракат қилади чунки у шайтонни биродари ва ҳизматкорига айланади.
Шўрчи тумани «Толли ота» жоме масжиди имом хатиби Рашидов Ҳайбатулло