Дарҳақиқат кексаларимизга  ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш азалий урф-одатларимиз, ҳамда ҳар кунлик амалларимизга айланган. Ўзидан каттага салом бериш, ўтирган ўрнини катталарга бушатиб бериш, таомга кейин қул ўзатиш, отага тик қарамаслик, юрганда ортидан юриш каби таълимотлар боболаримиз ва момоларимиздан томонидан доимо етказилиб келинган. Зеро динимиз таълимотларида ҳам катталарга ҳурмат кўрсатишга кенг тарғиб этилади. Расулуллоҳ (с.а.в) муборак ҳадисларида “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган, катталаримизнинг ҳурматини билмаган бизлардан эмас” деб таъкидлаганлар.

Ёши улуғларни эъзозлаш дейилганда биринчи навбатда ҳар бир инсон учун азиз бўлган ота–онасининг ҳурматини ўрнига қўйиш тушунилади. Чунки ким агар ота–онасини ҳурмат қилолмаса, бошқага ҳурмат кўсата ололмайди. Қуръони каримда зикр қилинади: “Раббингиз, Унинг Ўзигагина  ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшиллик қилишингизни амр этди.”   (Исро, 23)

Ота–онани улуғлаш борасида ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг шундай сатрлари бор.

Бошни фидо қилғил ато бошиға,

Жисмни қил садқа ано қошиға,

Тун-кунингга айлагали нур пош,

Бирисин ой англа ,бирисин қуёш.

Ота-онанинг ҳурмати, ҳаққи фарзанднинг гарданида  шунчалик кўпки, улар вафот этишса ҳам тугамайди. Абу Усайддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в) нинг ҳузурланига Бани Салама қабиласидан бир киши келди. Мен у зотнинг олдиларида эдим. Келган киши сўради:

-Ё Расулуллоҳ! Ота-онам ўтиб кетдилар.Зиммамда уларга яхшилик қилишимдан бирор нарса қолдими?

            Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам унга:

            — Уларнинг ҳаққига дуо қилмоғинг, уларга истиғфор айтмоғинг, икковларидан кийин уларнинг ваъдаларини бажармоғинг ва икковлари томонидан сенга қариндош бўлганларга силаи раҳм қилмоғинг” –дедилар”.

Манбалардан  билиниб турибдики, фарзанд аввало ота-онасига, қолаверса бошқаларга кўрсатадиган ҳурмат эҳтиром нечоғлик шарафлик ва масъулиятлик эканлиги, юрт ва жамият олдидаги ўз бурч ва вазифаларини адо этишидан ҳам ота-онага манфаат бор экан. Оқил фарзанд ота-онага раҳмат ва олқишлар келтиради.

Демак  ёши улуғларимизни қанча эҳтиром қилсак, авлодларимиз ҳам шунча эъзозлайди.

Денов туман “Илонсой”  жомеъ масжиди имом хатиби       У.Қурбонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here