Болалик чоғимизда катталар сўзлаб берган эртакларнинг қаҳрамонлари дев, ялмоғиз ёки алвасти каби қўрқинчли махлуқлар олдига кирганда салом беришар, бунга ўша махлуқлар: «Агар саломинг бўлмаганида, икки ямлаб, бир ютар эдим», деб жавоб қайтаришарди. Ўша эртакларда бир жойга албатта салом билан кириш зарурлигига нега бунчалик урғу берилганининг сабабларини улғайгачгина тушундик. Шунинг учун бола эсини таниши билан учраган танишнотанишга салом беришини талаб қилинг. Чунки саломлашиш инсонлар одобининг боши, танишув муқаддимаси, мусулмон киши ахлоқининг асосий шартларидан биридир. Ҳар бир отаона фарзандига тарбияодоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатсин. Чунки салом бериш Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) суннатларидандир, унга алик олиш эса вожибдир. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Доно халқимиз бежиз: «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган. Чунки бирор нотаниш киши билан кўришибтанишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гапгапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухоли фингиз ҳузурига «Ассалому алайкум» (Сизга тинчликомон лик бўлсин) деб кирсангиз, унинг жаҳли тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажрмукофотларку, ҳаммасидан ҳам юксак. Отабоболаримиз азалдан ўғилқизларнинг чиройли хулқли, одобли бўлишига катта аҳамият беришган. Чунки Ислом дини ахлоқни имон қаторида қўяди. Ҳамма замонларда, ҳамма ўлкаларда яхши хулқли, олижаноб, ширинсўз, ҳалим инсонлар жамиятнинг кўр ки, одамларнинг аълоси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Айниқса, Шарқ олами бу борада бутун инсониятга ибратнамуна бўлган. Олий хулқ соҳиби бўлмиш Пайғамбаримизга (алайҳис салом) эргашган инсонлар Яратганнинг ҳукмларига бўйсуниб, хулқларини тузатишган, яхши фазилатлар соҳиби бўлишган. Оилада, яқинлар даврасида, одамлар билан муносабатларда комил одобларини намойиш қилиш ган.Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) умматни ҳусни хулқ, одобли бўлишга тинмай чақирганлар. Бу мавзуда жуда кўп ҳадиси шарифлар ривоят қилинган: «Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин! Кичикни ҳурмат қилмаган, кексанинг қадрига етмаган биздан эмас». «Одамларга таом беринглар ва ширинсўз бўлинг лар». «Яхшиликни чеҳралари очиқ, хушрўй одамлардан кутинглар». «Дин чиройли хулқ ва ғазаб қилмасликдир». «Сизларнинг энг яхшиларингиз хулқатвори яхши бўлгани ва хотинларига яхши муомала қилганидир». «Дўстбиродарларига қовоғини солиб қарайдиган кишиларни Аллоҳ ёқтирмайди, У ҳар ишда мулойим ликни яхши кўради». «Яхши инсонлар гўзал хулқлари билан кечаси ибодат қилганлар ва кундузи рўзадор бўлганлар дара жасига эришишади». «Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига севимли бўлган икки хислат бор: булар мулойимлик ва вазминликдир». «Одамлар билан хуш муомалада бўлинглар, уларга қаттиққўллик қилиб, беҳаё сўзламанглар». «Ўзини камтарин олиб юрувчи, ҳалол касб қилувчи, қалби пок, кўриниши ёқимли, одамларга зарар етказмай диган, хайрэҳсон қиладиган, беҳуда гапдан ўзини тиядиганлар инсонларнинг энг яхшиларидир».
✍️✍️Хафизуллох домла Зайниев
Қумқўрғон тумани бош имом- хатиби