2021 йил 20 апрел куни Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов ташриф буюрди ҳамда ўқитувчилар ва талабалар билан давра суҳбати ўтказди. Суҳбатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Абдусалом Фатуллаев, таълим муассасаси ўқув-услубий бўлим бошлиғи Аббос Қосимов ҳамда таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

Давра суҳбатда И.Иномов аввало устоз ва талабаларни Рамазони шариф ойи билан табриклаб, талабаларга ўзининг самимий тавсия ва насиҳатларини йўллади. Жумладан, илм олиш асносида ўтган улуғ алломаларимиз ҳаётларидан ибрат олиш кераклигини таъкидлаб, мазҳаббошимиз Имом Аъзам ва етук олимлар ҳаётларидан мисоллар келтириб ўтди. Шунингдек, илм эгаллаш йўлида сабр ва матонатли бўлиш, бу йўлда кибру ҳавога берилмаслик, устозларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, вақтни беҳудага сарфламаслик, бугунги ахброт хуружи даврида ижтимоий тармоқлардан тўғри ва унумли фойдаланиш, тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш кераклигини таъкидлади.

Суҳбат сўнгида И.Иномов таълим муассасаси устозларининг фаолияти ва талабаларнинг ўқишларига муваффақиятлар тилаб, дуо қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакилллиги матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here