Аллоҳ таъолога шукрлар бўлсинким, тинч замонда неъматлари мўл кўл бўлган маконда яшаб турипмиз. Бизга халқига меҳрибон бўлган, тадбиркорларга кенг йўлларни очиб берган адолатли раҳбарни юртбоши қилиб қўйган. Минг шукрлар бўлсинким халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқда. Ҳаракат қилган инсонга Аллоҳ баракасини бермоқда. Менинг бу сарлавҳа билан ёзаётган мақоламнинг сабаби , кўп молу давлатга эга бўлган ака – укаларимизнинг давлатларига ишониб ҳадларидан ошаётганлигидир. Зеро Аллоҳ таъоло молу давлатни бандаларига имтиҳон ўлароқ беради. Ва бу берилган неъматларни неъмат берувчи зот рози бўладиган йўлларга сарф қилинишлигини хоҳлайди. Бу берилган неъматларни инфоқу эҳсон қилишлигни, бахиллик қилмасликни, инсон бой бўлганда ҳаддидан ошиб мутакаббир бўлиб кетмаслигини ирода қилади. Бу молу дунёларни исроф қилмасликни буюриб Аъроф сурасида Аллоҳ таъоло: (Енглар, ичинглар исроф қилманглар, У сроф қилувчиларни яхши кўрмайди.) деб таъкидлайди. Алақ сурасида эса: (Инсон туғёнга кетти, уни бойликка эга бўлганини кўрганингда) дейди. Инсонни Аллоҳ таъоло яратти. Ва унинг табиатини ўзи яхши билувчи зотдир. Ақли бор инсон молу давлати сарфини яхши билади ва оқилона дунё ва охиратда фойдаси бўладиган йўлларга сарфлайди.

Афсуски ҳамма бадавлат кишилар ҳам молу давлатга эга бўлган пайтларида бундай қила олишмайди. Исрофга йўл қўйишиб, “шайтон” га дўст бўлишади. Мутакаббир бўлиб кишилар кшнглига озор беришади. Оиладаги фарзандлар тарбиясига бефарқ бўлади. Бундай енгил ва юмшоқ ҳаётда тарбиясиз, ҳаётнинг иссиқ, совуғига чидамсиз ота онасининг молу давлатига ишониб қолган фарзандлар вояга етади. Турмушнинг мушти бўлади, ҳаётнинг аччиқ чучуги бўлади. Бундай фарзандларни ота – онаси боласини бирор бир иш қилдирмасдан ўрнига мардикор олиб келиб ишлатишади. Фарзандининг оғзидан чиққан нарсани керак бўлмаса ҳам муҳайё қилиб берилаётган фарзандлар вақти соати етиб бошқа оилага турмушга чиқса, ёки камбағалроқ оиладан келин қилишса у оилада ҳаётни бошқара олишармикан. Енгил – юмшоқ ҳаётда яшаб ўсган бу фарзандларнинг келажак ҳаёти,  бахту саодати турмуш қилишликлари учун бўлган тайёргарликларини ўйлаб кўришганмикан. Ёки бўлса бўлар, бўлмаса ғовлаб кетар қабилида иш кўришиб қизларини турмушга бериб, ўғилларига келин олишиб арзимаган дунё матоҳлари деб, ёки рўзғоридаги качиликларидан нолиган қизини тор қорнимга сиққан кенг уйимга сиғмай қоладими деб олиб кетиб, ўғлига олиб берган келиннинг олиб келган нарсалари қайнонага ёқмасдан, келинининг ҳар бир қилган ишидан қийиқ топиб, “ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ” деб ўғлига, эрига ёмонлаб келинини ҳайдатиб йошларни бахтига зомин бўлишни шараф деб билишармикан. Йўқ азизлар Пайғамбаримиз атганларидек: “ота – она фарзандларига яхши одобу ахлоқдан кўра яхшироқ нарсани бера олмайди” деб айтмаганларми. Ота – она фарзандига молу давлат билан бахт ясаб бера олмайди. Аксинча яхши одобу ахлоқ билан эрига ота –онасига хизмат қилиб уларни дуоларини олишлик ила бахтга эришади. Шунинг учун фарзандларимизни ҳар қанча енгил ҳаётда яшашса ҳам уларни қийинчиликларга сабр қиладиган, йўқчиликка қаноат қиладиган, борига шукр қиладиган қилиб ҳаётга тйёрлаб тарбияламоғимиз лозимдир.

 

Денов туман “Илонсой” жомеъ масжиди имом хатиби У.Қурбонов

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаФарзанд
Кейинги мақолаFolbinlik og’ir gunoh

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here