Бир неча кун аввал ойнайи жаҳонда боласини сотган она тўғрисидаги кўрсатуви дилимизга оғир ботибгина қолмай, балки қалбимизни вайрон қилди, узоқ муддат ўй-ҳаёлларимизни банд этди. Аллоҳ таоло бир бандасини фарзанд неъмати билан неъматлантирди. У эса фарзанди (қизи) олдидаги ҳаққини адо этиш ўрнига ўз боласини сотиб юборишгача борди. Сотиш асносида эса буюм сотгандек ҳотиржам савдолашди. Наҳотки ўз боласини сотиш билан ўз обрўси ошиб қолса ёки арзимаган пул ва қизининг бир умир азобланиб яшаши эвазига у бой бўлиб қолса. Олган пулини ҳотиржам ишлата олса…. Хар сафар қўлига пул ушлаганида фарзанди, жигаргўшаси ёдига тушмаса. Фарзанди ҳақида заррача қайғу чекмаса. Боласининг келажаги унга зарра каби қизиқиш уйғотмаса.

Жоҳилият даврининг ижтимоий ҳаётдаги бузғунчиликларини, нопокликларини эслашга киши ҳатто уялади. Дунё бўйича ҳеч бир ерда аёлни одам ўрнида кўрмас эдилар. Ислом дини инсонлар онгидаги аёлларга, қизларга бўлган қабиҳ тушунчаларни бутунлай қоралаб аёлларга алоҳида эхтибор бериш жоиз эканлигини такидлаб келади. Фикримиз исботи сифатида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйдаги хадисларини келтиришимиз мумкин.

Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг ҳузурида бир қиз бола бўлса-ю, уни тириклай кўмиб юбормаган, ношукрлик қилмаган ва ўз боласини ундан устун қўймаган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киритади”,-дедилар”.

Юқоридаги ҳадиси шарифдан маълум бўлиб турибдики кимга Аллоҳ Азза ва Жалла кимни қиз фарзанд билан неъматлантирса, банда бу неъматни шукрини адо қилиб унга таълим берса, хунар ўргатса ва одоб ахлоқли қилиб тарбияласа энг олий мукофотга эришига каффорот бермоқда.

Ачинарли ва ўйга солувчи холат эса Ҳадисларнинг бирида: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилур эди”.

Глобал муаммолардан бири бўлмиш одам савдосига қарши ўз хизматларини қўшиш ўрнига ўз боласи савдосини олиб борган кишиларини жамиятда қай даражада ўрни борлигини ўйлаш у ёқда турсин инсон дейишга ботинмайди киши. Ахир онгсиз мавжудодлар ҳам ўз боласига раҳимдил бўлишади. Уни овқатланиши, ёввойи хаётда ўз ўрнини эгаллагунга қадар тарбиялаб келади. Наҳот онгли мавжудод хайвондан фарқли ўлароқ ўз фарзандига раҳнамолик қилмасдан уни сотиб инсониятга путур етказса.

Аллоҳнинг Буюк каломида хар бир жоннинг ўз насибаси борлиги ва у доимо Аллоҳ томонидан берилиши ҳақида бир қанча оятлар келтирилган. Ҳар берилган неъматга шукур қилишимиз ўлароқ насибамиз улуғланиши, савобларга эришиб боришимиз келтирилганлигига қарамай, юқоридаги кимсалар ҳар бир жоннинг ризқи Аллоҳ таоло Зиммасида эканлигини билмаган, ёхуд билсада, амал қилмаган ҳолда ўз фарзандини таъминлашга қурби етмаслигини важ баҳона қилиб бола сотса.

Аллоҳга беадад шукур қиламизки осмонимиз мусаффо юртимиз тинч. Юртбошимиз томонидан барча имкониятлар ва шароитлар бизлар учун ва бизнинг фаровонлигимиз йўлида қилинган улкан ишлардир. Ҳар бир имкониятдан фойдаланиб сармоя олишимиз ва сармояларни ўз оиламиз ва фарзандларимиз учун сарфлашимиз мумкин ва барча қулайликлар мавжуд.

Аллоҳ барчаларимизни инсофли қилсин ва фарзандларимизга ғамхўрлик қилиш, оила тотувлиги ҳақида жон куйдирадиган, фарзандларимизга меҳр-мурувватли солиҳ бандаларидан этиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин, оилаларимизда тинчлик-хотиржамлик, ўзаро аҳиллик, муроса ва садоқат барқарор бўлишини насиб этсин. Омин!

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here