“Ялтирок” тузоқлардан огоҳ бўлайлик!.
Ҳар бир ялтираган нарса олтин бўлмагани каби, ҳар бир динни даъво килувчи тўғри фикрда бўлавермайди. Шундай экан, ғараз ниятли оқимларнинг “ялтирок” тузокларидан огоҳ бўлайлик, муқаддас динимизнинг соф эътикодини мустаҳкам саклаб, келажак авлодга софлигича етказиш лозим.Сўнгги пайтларда юртимиз уламолари томонидан мазҳабсизлик сабабли юзага келаётган ихтилофлар, уларнинг окибатлари ҳақида мунтазам тушунтиришларга қарамасдан, баъзи шахслар томонидан сохта салафийлик ғояларини тарғиб этиш, уларга кўр-кўрона таклид килиши кўзга ташланмоқда.Бу кишилар “мен мазҳабга эмас, ҳадисга амал киламан”, дея даво қилаётган бўлсаларда, динимизда харом бўлган ихтилофни келтириб чиқармоқдалар. Бу иддао гўёки “Мен Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва бошқа буюк уламолардан илмлироқман” дегани эмасми?!Мазҳаблар гўёки бир дарёдан оқиб келаётган тўрт анҳорга ўхшайди. Уларнинг ҳар бирлари, ўз ижтиҳодлари билан Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатдан ҳукмлар олишган. Уларнинг бир масалада қарашларининг турличалиги, уларни келиша олмасликларидан эмас.Ҳанафий мазҳаби олимлари намозда кўлни киндик остида бўлиши тўғрисидаги бир қанча ҳадиси шарифларни ўрганиб чиқиб, ўз китобларида ишончли далилларга кўра ҳукм қилганлар. Бу эса “Ҳанафийлар ҳадисга амал қилмаган” деган хулосани келтириб чиқармайди. Шундай экан, ким мазҳабга эргашса, хато қилмаган ҳолда Қуръон ва Суннатга эргашган бўлади.Бирор мазҳабга эргашган инсон барча амалларни шу мазҳабда белгиланган тартибга кўра бажариши шарт. Акс ҳолда, яъни ибодатларнинг баъзисида бир мазҳабга, баъзисида бошқа мазҳабга амал қилиш “Талфиқ” дейилади ва бу шаръат харом ҳисобланади. Ваҳолангки тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам талфиқдан қайтарганлар. Ҳозирги кунда бу ҳолат сохта салафийларнинг намозлари ва бошқа ибодатларида кўринмоқда. Масалан: «Рофъул-ядайн”, Фотиҳа сурасидан сўнг жаҳрий “Омин” дейиш Шофеий мазҳабида бор, аммо Ҳанафий мазҳабида йўқ.Сохта салафийлар қабрларни, шу жумладан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобий ва авлиёларнинг қабрларини ҳам зиёрат қилишни “ширк” дейдилар.Ваҳоланки, Имом Муслим на Имом Термизий ривоятларидаги ҳадисда қуйидагича таъкидланган: «Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади: “Набий с.а.в.:»Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн берилди. Бас, у (қабрларнизиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, дедилар».Ҳар бир ихтиро ва тараққиётни бидъат дейиш тўғри эмас. Яхшиликка бошловчи янги амаллар ман этилмаганини қуйидаги ҳадис билан исботлайдилар:“Кимки Исломда бир яхши суннат (йўл) чиқарса, савоби унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан амал қилганларнинг савоби ҳам етур. Бу билан амал қилганларнинг) савобларидан бирор нарса камайтирилмайди. Кимки исломда ёмон суннат (йўл) чиқарса, гуноҳи унга бўлиб, яна ундан кейин бу йўл билан ҳаммақилганларнинг гуноҳи ҳам етур. (Бу билан амал қилганларнинг) гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмайди», дедилар” (Имом Муслим, 2348-ҳадис). Масалага мантиқан ёндошилса, Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлиги вақтида бўлмаган кўплаб янгиликлар, масалан, Қуръонни ёзма ҳолатга келтириш, мадрасалар очиш, китоблар нашр этиш кейинги даврда яшаган уламолар томонидан бидъат деб қораланмаган.
Сариосиё тумани Имом Низомиддин Сангардакий
жоме масжиди имом хатиби О Исмоилов.