Парвардигоримизга ҳамду-санолар бўлсинки истиқлолдек бизга улуғ неъмат ато этди. Мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш мамлкакатимизда энг устивор вазифа этиб белгиланди. Тарихан қисқа вақт ичида эришган барча соҳалардаги ютуқларимиз юртимизда баркамол авлодни шакиллантириш борасидаги амалга оширилган ислоҳатларни тахлил этилса бунга амин бўламиз.

Ана шундай ёшлар маънавияти борасида кўрсатилаётган ғамхўрликлардан мақсад мустақиллигимиз пойдеворининг янада мустахкам бўлишини таъминлашдир. Келажагимизнинг эртанги кунлари бўлган ёшларимиз ҳалқимиз ва давлатимизнинг таянч пойдевори ва устунлари ҳисобланади. Теран тафаккур ва мушоҳадага қодир ёшларимиз яратилаётган улкан имкониятлар ва ғамхўрликлардан унумли фойдаланиб энг юксак фазилатлари, билимлари билан жаҳонга илму маърифат улашган аждодларимизнинг даъватчилари эканлигини амалда исботламоқдалар. Улар жаҳон ареналари, олимпиадалар ва нуфузли танловларда юксак ўринларни қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Мамлакатимизда ҳар йилнинг номлар билан аталиши ва шу йўналишдаги ишларнинг ривожланиб келаётганлиги ҳам мамлакатимизга хос ўлмас анъаналар ва олийжаноб инсоний қадриятларнинг ёрқин намунасидир.

Зеро, инсоннинг куч қудрати ва салоҳияти унинг ақлу тафаккури, бунёдкорлик ишлари билан белгиланади. Куч-адолат, билим ва тафаккурда эканлигини тарих ҳам бугунги дунё цивилизацияси ҳам исботлайди. Бироқ бундай кенг яратилган шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, юрт, халқ ва оила манфаатларига ўз қобилияти, истеъдодини йўналтириш ўрнига бунинг аксини қилаётган ёшларимизнинг учраб туриши барчамизни огоҳликка, хушёрликка чорлаб туради! Бугунги шиддат билан ўзгараётган давримизда айниқса ёшлар онги ва қалбини эгаллаш мақсадида уюштирилаётган ёт ғоялар, “Оммавий маданият” ва турли хил интернет тармоғи хуружлари кучайган бир даврда бу айниқса муҳимдир. Буларнинг барчаси мутахассислар, рухшунослар тахлили билан айтганда кутилмаган хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқаришини таъкидламоқдалар. Бир виртуал оламдаги маънавий таҳдидлар, “Ўлим” хавфи юқори бўлган ўйинларнинг кўпайиши вояга етмаганлар онгига салбий таъсир кўрсатиб уларни фожеага ундамоқда. Бунинг олдини олиш учун аввало ҳар биримиз бефарқлик иллатидан батамом қутилиб олишимиз лозимлигини замоннинг ўзи биздан талаб қилиб турибди. Эртанги суянчимиз, таянчимиз бўлган ёшларнинг таълим-тарбияси барча фуқаролар зиммасидаги инсонпарварлик масъулиятидир.

Муҳтарам юртбошимиз айтганларидек “Ўз болангни ўзинг асра” деган шиорига барча ота оналар амал қилиши ва юртимизнинг ривожланишига ҳисса қўшишлик ҳар бир юрт фарзандларига ҳам қарз ҳам фарздир.

«Имоми Аъзам Абу Ханифа» жомеъ масжиди

имом-хатиби  Х.Хасанов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here