Муҳтож кишиларнинг  хонадонига  бориб, уларнинг  ҳолидан хабар олиб,  оғирини енгил қилиш  ўта  савобли ишлардан саналади.

 

Абу Ҳурайра (розияллоҳу  анҳу) дан  ривоят  қилинади: “”Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Аллоҳ банданинг  кўмагидадир,  модомики банда  биродарининг  ёрдамида  бўлса”. (Имом Муслим ривояти).

 

Фитр садақасини  бериш ҳар бир закот нисоби  миқдорида  мулки бўлган мусулмон  ва муслималарга  лозимдир.

 

Фитр садақаси  Ҳайит куни  тонг  отгач, берилишлиги керак. Аммо уни  ҳайитдан  олдин берилса,  муҳтож кишилар  байрам  арафасида камчиликларини  бартараф  қилиб, ҳайит  байрамига  тайёргарлик  кўришларига  имкон  туғилади.

 

Фитр  садақаси  адо  эитилиши  замирида байрам  ҳаммага  татисин, муҳтож кишиларнинг   ҳам оилалари  байрам  хурсандчиликларидан  баҳраманд бўлсин,  ҳайит  байрами   қувончи  барча   хонадонларга, барчани  кўнглига  кириб  борсин  деган  ҳикмат  бор.

 

Шундай   экан  муҳтарам  саҳоватпеша  юртдошлар барчамиз  суюкли  пайғамбаримизнинг “Ким  биродаринниг  ҳожатини  раво  қилиб бергунигача  у билан бирга  юрса. Аллоҳ  уни  қадамлар тойиладиган  кунда (Қиёмат кунида)  собитқадам қилади(қадами тойилмайди) – деган  ҳадисларига  амал  қилиб  ён атрофимиздаги кам  таъминланган, ногирони, касали, етими  бор оилаларга эътиборли бўлайлик.

 

Денов  тумани  “”Муҳаммадқул”  жомеъ масжиди имом хатиби Абдуллахон Мирзаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here