Инсондаги энг гўзал сифатлардан бири олийжанобликдир. Олийжаноблик-бир яхшиликни ўзидан бошқада ҳам бўлишини хохлашликдир. Бу сифат инсонларга хизмат қилишга бел боғлаган улкан, ҳимматли кишиларнинг фазилати сифатидир. Олийжаноблик жамият аъзолари орасида ўзаро мухаббатни мустаҳкамлайди. Ҳозирги замон рухий тарбиясининг таъкидлашига, ўзгаларнинг хурсандлиги йўлида ўзини ўринтирмасдан туриб, киши саодатли (бахтли) бўлиши мумкин эмас. Демак олийжаноб инсонлар доимо ўзининг моддий ва маънавий камолоти эвазига ҳақиқий бахтга эришганлар. Шунинг учун Қуръон Карим олийжанобликка чақирган ва олийжаноб инсонларни мақтаган: “Ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, бошқаларни ўзларидан устун кўрадилар. Кимки ҳудбинликдан сақланса катта ютуқга эришганлардан бўлади” (хашр сураси, 9-оят). Мана шу оятнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида Абу Ҳурайра р.з.а шундай дейдилар: “Бир киши Пайғамбаримиз с.а.в ҳузурларига келиб: “Мен қийин аҳволда қолдим”, дейди. Пайғамбаримиз хотинлари ҳузурига одам юбориб, бу кишига бериш учун бирор нарса бормикан, деганларида ҳеч нарса топилмади, шунда Пайғамбаримиз мана шу кишини бу кеча меҳмон қилиб:- “Аллоҳнинг раҳтамига эришаман деган киши бормикан дедилар. Шунда- Абу Талха исмли сахоба: “Мана мен, эй расулуллох с.а.в.-дедилар-ва у кишини уйларига олиб бориб хотинларига: “Аллоҳ расулининг мехмонини зиёфат қил”-дедилар. Шунда хотинлари: “Уйда болаларнинг овқатидан бошқа ҳеч нарса йўқ”, деди. Абу Талха: “Болалар овқатланмоқчи бўлишса бир амаллаб ухлатиб қўй, чироғини ўчирда, овқатни олиб кел. Бу кеча пайғамбаримизнинг мехмонини хурсанд қилайлик”, -деди. Абу Талханинг хотини шундай қилди. Эрталаб ҳалиги мехмон Пайғамбаримизнинг олдиларига бордилар, шунда пайғамбаримиз: “Аллоҳ таъоло Абу Талха ва унинг хотинидан таажжубда қолди ва улар ҳақида мана бу оятни тушурди” деб юқорида келган (ўқилган) оятни ўқиб берган эканлар.
Бу воқеа муқаддас Ислом дини мусулмонлар қалбига солган тарбия нақадар чуқур эканлигини кўрсатади. Шунинг билан бирга жамият манфаати учун олийжанобликни аҳтариб юрганларга йўл кўрсатади.
Маънавий тарбиянинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Исломда мусулмон киши ўзи тўғри йўлдан юриб зарарли нарсалардан четга туриб, фақат ўзини-ўзи тузатиш билан овора бўлиб қолишга яхшилик деб қаралмайди. Балки ҳақиқий мусулмон, одамлар орасида ҳам ислоҳ ишларини олиб бориш лозим ва лабуддир одамлар орасини ислоҳ қилиш, мусулмончилик ғояларидан биридир. Чунки икки шахс орасидаги адоват бориб-бориб икки тараф ўртасидаги душманликга айланиши мумкин. Кўпчилик ҳалқлар, ўзаро келишмовчилик оқибатида бир неча жамоаларга бўлиниб кетади. Улар орасидаги келишмовчилик авж олиб қон тўкилишигача етиб боради. Шунинг учун одамлар орасини ислоҳ қилиш олий даражадаги буюк инсоний сифатлардан бўлиб, бу нарса фақат пок қалблардан чиқади. Одамлар орасини тузатиш (ислоҳ қилиш) ҳар бир жамият, замон ва маконга манфаатлар келтиради ва уларни жипслаштиради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло мусулмонлар орасини ислоҳ қилишга буюрган. Албатта барча мусулмонлар биродардирлар. Ўз биродарларингиз орасини ислоҳ қилинг (Ҳужрат сураси, 10-оят). Қуръони карим шунингдек қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва эру-хотин орасини ислоҳ қилишга чақирган.
“Эр-хотин орасидаги келишмовчиликдан қўрқсангиз, эр тарафдан битта вакил сайланглар ва хотин тарафдан битта вакил сайланглар. Агар улар ислоҳни ҳоҳласалар, Аллоҳ уларнинг орасига келишувчиликни солади” (Нисо сураси, 35-оят).
Яна бир оятда Аллоҳ таъоло одамлар орасини ислоҳ қилишнинг савобини баён қилиб шундай дейди: “Кўп гапларингиздан яхшилик йўқ, яхшилик — гаплар фақат садақа қилишга, яхши ишларни бажаришга ёки одамлар орасини ислоҳ қилишга буюришдадир. Ким Аллоҳнинг розилиги учун шу нарсаларни қилса биз унга улкан савоб берамиз” (Нисо сураси, 114-оят). Демак қариндош-уруғлар, ака-укалар, ёш келин-куёвлар ўртасини ислоҳ қилиш (яраштириш) ҳар биримизнинг елкамиздаги бурч ва вазифаларимиздан экан, шундай савоблик ишларга таклиф қилинганимизда (га чақирилганимизда) йўқ ердаги бахоналар сабаб қилмаслигимиз аксинча шундай савобли ишга бош қўшаётганимиздан ҳурсанд бўлиб, ҳар қандай ҳолатда диний нуқтаи назардан ушбу ҳолатларда бир вожиб бўлган амални бажараётгандай ўзимизни ҳис қилмоғимиз шарт.
Музработ туман Назари
жомe масжиди имом ноибиХ.Боботожиев