Аллох таоло муминларни сифатлаб бундай мархамат килади : » Улар эхсон килганларида исроф хам , хасислик хам килмаслар , ( тутган йули ) бунинг уртасида- муьтадилдир»
(Фуркон-67).

Исроф чегарадан чикиш , ортикча ва меьердан куп харажат килиш демакдир. Пайгамбаримиз ( с .а.в ): » Тежамкор одам камбагал булмайди», деганлар ( Ахмад ривояти).
Аллох таоло бизга хает соглик,оила, мол- мулк каби нематлар иньом этган. Улардан кандай фойдаланганимиз , каерга сарф килганимиз хакида охиратда сураламиз . Курьони каримда бундай мархамат килинади : » Сунгра ана уша кунда ( киематда) ,албатта ( сизларга ато этилган барча ) нематлар тугрисида сурок килинурсиз!»(Такосур- 8).
Мукаддас динимиз баркарор хает кечириш учун тежамкор булиш ва исрофдан сакланишга буюради. Бунга амал килган ота боболаримиз хар бир нематни эьзозлашган, уволидан куркишган. Аммо сунгги пайтларда баьзи кишилар туй- марака маросимларида узини куз- кузлашга , кимузар мусобакасига утиб кетяпди .Амалларни бажаришда чегарадан чикиб ,савоб урнига гунох орттиришяпди.
Табиий Газни, Электр токини, хатто сувни хам исроф киламиз. Баьзи хонадонларда газ пиликлари бехуда ениб, ичимлик суви жумраги носозлиги еки эьтиборсизлик боис тинимсиз окиб туради. Натижада бебахо неьматларни увол килишади , кимларнингдир насибасини киркишади.
Мусулмон киши куп холларда исрофга йул куймаслик Билан бирга моддий тежамкорликни хам илгари суриш лозим.
Динимизда»Исрофгарчиликка мутлако йул куйманг!»(исро-26) деб буюрилгани учун исрофдан кайтсак , хам максадга эришамиз, хам савоб оламиз. Бу икки карра ютук булади.

Хомкон жомеь масжиди Имом хатиби
Жуманазар Эргашов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here