Жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси «Варроқ Термизий» масжидини расмий рўйхатдан ўтказиб, ушбу гувоҳномани масжид ходимларига топширди.

Ушбу масжид вилоятдаги Термиз тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган. Унинг номи буюк аждодимиз Варроқ Термизий ҳазратлари номига қўйилди.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш керакки, «Варроқ Термизий» масжидининг очилиши билан Сурхондарёдаги масжидлар сони 115 тага, Республикамиздаги масжидларнинг умумий сони эса 2072 тага етди.

Аввалроқ Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» масжиди рўйхатга олингани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Аллоҳ таоло ушбу масжидни мўмин мусулмонларга муборак қилсин. Шундай хайрли ишлар барокатидан башарият бошига келган вабони бутун дунёдан, жумладан, жаннат макон юртимиздан кўтарсин, беморларимизга комил шифо берсин, барчамизни ҳибзу ҳимоясида сақласин!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here