Аллоҳ таолонинг Қурьони Каримда бандаларни ибодатга чақирувчи оятларидан бирини ўрганайлик. Аллох таоло «Фотиҳа» сурасида: «Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз», деган (5-оят) Бизда «ибодат» деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қурьон қироати каби нарсалар тушуниладиган бўлиб қолган. Тўғри булар улкан ибодатлар, лекин аслида, Аллоҳга манзур бўлган ҳар бир иш ибодатдир.Демак инсон ўз ҳаётида Аллоҳнинг айтганини қилиб юрса ибодатда юрган бўлади. Аллоҳ ҳалол ризқ топ деб буюрганми демак, ҳалол ризқ топиш ҳаракатида юрганлар ибодатда бўладилар. Албатта ҳалол ризқ топиш ибодат экан деб бошқа нарсалар тарк қилинмайди. Масалан, намоз рўзани тарк қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Хулласи калом, «Ийяка наьбуду» «фақат Сенинг айтганингни қиламиз» маьносини англатади. Бу эса банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваьдадир. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваьданинг устидан чиқадиганлардан қилсин.
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани
«Саййид Мухиддинхон» жомеъ масжид мухтасиби: Т.Абдулахатов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here