Истанбулдаги яна бир Византия черкови масжидга айлантирилади. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, islam.ru сайти хабар берди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Хор монастири сифатида танилган черков музейини масжидга айлантиришни буюрди. Ҳозирги кунда минг йиллик тарихга эга бўлган ушбу бино музей ҳолатида эканлиги маълум қилинган. Ушбу масжид бир ойдан камроқ вақт ичида ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, бу ерда намоз ибодати сентябрь ойи охирида ўқилиши режалаштирилган. Аллоҳ таоло ушбу масжидни тез кунларда мўмин мусулмонлар учун ибодат масканига айланишини осон ва хайрли қилсин!