Одамлар орасида барҳам топиши зарур бўлган ишлардан бири бепарволик касаллигидир. Бепарво, лоқайд бўлиш аҳиллик, ҳамжиҳатлик каби фазилатларнинг емирилишига, турли моддий-маънавий жиноятларнинг тарқалишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) уришиб қолсалар, дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!..» (Ҳужурот, 9).

Бозорларда, кўчаларда бир-бири билан жанжаллашаётганларни кўрсак, тан олайлик, кўпинча томоша қиламиз, холос. Уларни яраштириб қўйиш хаёлимизга ҳам келмайди.

Росулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор ножўя иш қилаётганни кўрсангиз, қўлингиз билан қайтаринг, бунга кучингиз етмаса, тилингиз билан қайтаринг. Бунга ҳам имкон топмасангиз, ҳеч бўлмаса, кўнглингизда у ишга норози бўлинг, бу имоннинг энг заиф даражасидир«, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Динимиз нотўғри ҳолатларга бепарво бўлишдан қатъий қайтаради, уни иложи борича тезроқ тузатишга тарғиб этади. Биз бу қоидаларга амал қиляпмизми?

Кўча-кўйда бир-бирини уят сўзлар билан ҳақорат қилаётган болаларни кўриб, “менга нима?, менинг болам эмаску”, деган ўйда жимгина ўтиб кетаверамиз. Бу ишимиз хато. Чунки у сизнинг бўлмаса, қўшнингизнинг ё  маҳалладошингизнинг фарзанди. Балки унга таъсирчан услубда насиҳат қилсангиз, ширин сўз билан тилга эрк бериш нотўғри эканини тушунтирсангиз, эҳтимол бир умр ана шу сўкишни оғзига олмас. Унутмайлик жамият ислоҳи, унинг тўғри йўлда ривож топиши замондош инсонларнинг, яъни ҳар биримизнинг барча ёмонликлар, жумладан, лоқайдлик бепарволикни ташлаб, яхшиликлар сари нечоғлик  интилишимизга боғлиқ.

                Эркинжон Шералиев

 Денов туман «Нурил-ислом» жомеъ масжиди имом ноиби

ПОДЕЛИТЬСЯ
Олдинги мақолаТакфир
Кейинги мақолаАҚИДА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here