Шайх Абдулқодир Жийлоний инсонларни фазийлатда қуйидаги тартибда санайдилар:Инсонларнинг энг яхшиси шубхасиз Муҳаммад алайҳиссаломдирлар .У зотдан сунг дастлап иймон келтирган,бор-бутларини Аллоҳ таоло розилиги йўлида бағишлаган,бутун ҳаётлари давомида дин фидойилари бўлган зотлар-асҳоби киромлардир.Асҳоби киромлар ичида яхшилари эса Ҳудайбия сулҳигача байъат берганлардир.Уларнинг ораларида саралари-Асҳоби Бадр,яъни Бадр жанги қаҳрамонлари булиб Уларнинг сони 313 нафар эди. Асҳоби Бадрнинг яхшилари Исломни дастлаб қабул этган қирқ киши бўлиб,уларнинг охиргиси ҳазрати Умардир.У қирқтанинг ичида яхшилари-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннати,деб башорат берган ўн нафар саҳоба Абу Бакир Сиддиқ,Умар ибн Хаттоб,Усмон ибн Аффон,Али ибн Абу Толиб,Талҳа ибн Убайдуллоҳ,Зубайр ибн Аввом,Абдураҳмон ибн Авф,Саъд ибн Абу Ваққос,Абу Убайда ибн Жарроҳ,Саид ибн Зайддирлар.Ўнтанинг афзали-тўғри йўлдаги тўрт халифадирлар.Бу турттанинг афзали эса шубхасиз Абу Бакир Сиддиқдир.

Шўрчи тумани «Хидирали ўғли Эрали» жоме масжиди имом хатиби М.Музаффаров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here