Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар: «Кечаси ўғрига садақа қилишибди», деб гапириб юришди. Садақа берган киши: «Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин. Мен яна садақа қиламан», деб ният қилди. Садақасини бир аёлга берди. Кейин билса, бу аёл зинокор экан. Одамлар: «Кечаси зинокор аёлга садақа қилишибди», деб гапириб юришди. Ҳалиги киши: «Аллоҳим, зинокорга берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен энди садақамни ҳақиқий ҳақдорга бераман» деб, қатъий аҳд қилди. Садақасини бир одамга берди. Кейин билса, ўша одам ўзи садақа берадиган даражада бой экан. Одамлар: «Кечаси бир бойга садақа қилишибди», деб яна гапиришди. Учала садақасида ҳам ҳақиқий ҳақдорни топа олмаган киши тушкунликка тушмай, яна Алллоҳга ҳамд айтди, «Аллоҳим, садақамни ўғри, зинокор ва бойга бериб қўйган бўлсам ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Ҳақдорга берилмаган бўлса ҳам, берилгани учун Сенга ҳамд айтаман», деди. Кечаси туш кўрди. Тушида унга шундай дейилди: «Ўғрига берган садақанг уни ўғирлигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, ўша бой Аллоҳ унга берган нарсадан фақирларга инфоқ қилиши мумкин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here