Муборак хаж сафарига тайёргарлик кўраётган кишига хаж китобларида қуйидаги тавсиялар берилади:
- Ҳаж сафарига отланувчи киши Ззидан кунгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози килиши зарур;
- Одамлар билан муомалани тўғрилаши;
- Бирор кишига зулм қилган бўлса, ундан кечирим сўраши;
- Бирор кишининг молини нохақ еб қўйган бўлса, буни ўзига ёки меросхўрларига қайтариб бериши;
- Барча қилган гунохларига астойдил тавба қилиши;
- Ота-онасини рози қилиб сафар қилиши;
- Бола-чақаларини ҳотиржам қилиб сафар қилиши;
8. Қарзларини адо қилиб сафарга чиқиши; - Солиҳ кишилар билан сафар қилиши;
- Ҳажнинг фарз ва вожиб масалаларини яхшилаб ўрганиб олиши;
- Ўзи билан Ҳаж китобини олиши;
- Сафарга тижорат мақсадларини аралаштирмай, холис ибодат мақсадида сафар қилиши;
- Риё ва шухратпарастликдан ўзини йироқ тутиши;
- Сафар давомида ўзини хокисор ва тавозеъ билан тутиши;
- Зарурий нарсаларни сотиб олиш чоғида сотувчи билан ҳаддан зиёд тортишмаслиги;
- Ҳаж сафари давомида пул сарфлашда хасислик қилмаслиги;
- Шерикларига сарф-харажат қилиш тўғри келиб колса, мамнуният билан уларга сарф қилиши;
- Уйдан чиқиб кетаётган вақтида садақа килиши;
- Сафар давомида ҳожатманд одамларга сарф киламан деб ўзи билан ортиқча маблағ олиши;
- Икки ракат намоз ўқиб йўлга чиқиши;
- Уйдан чиқиб кетаётган пайтда одамлар билан қўл бериб сўрашиб, улардан ҳаққига дуо қилиб туришларини сўраши;
- Бошқаларнинг ҳам Ҳаж килишга кетаётган кишидан дуо қилишини сўрашлари;
- Кузатувчи ҳам, сафарга кетувчи ҳам ўз дуоларини уқишлари;
- Сафар дуосини уқиши;
- Сафар давомида қаерга тушсалар, ўша жойда икки ракат намоз ўқиб олиши (мустаҳаб);
- Сафар давомида Аллох, таолонинг зикрини ўқиб, ота-онаси, фарзандлари ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилиши;
- Сафар давомида тортишиш, дилозорлик ва тило-зорлик каби нарсалардан сақланиши;
- Барчага ҳалимлик билан, хушмуомалада бўлиши;
- Беш вақт намозни имкони борича жамоат билан адо қилиши;
- Намозларни ўз вақтида адо қилиши;
- Суннати равотибларни иложи борича тарк қилмаслиги;
Денов тумани «Домла Афанди» масжиди имом хатиби
Қораев Маҳмуджон