Аллоҳ таоло бизларга Ўзининг китоби Қуръони азимуш шаанда шундай марҳамат қилади: (Бақара

Улар сизга либос ва сиз уларга либосдирсиз.

Бу ояти  кариманиг  шарҳида  шунда  дидиларки “Улар сизга либос ва сиз уларга либосдирсиз.”деганидан  мурод одатда  либос   тўсиш,  сақлаш   ва   зийнат   учун   ишлатилади . Шунингдек  ,  Исломда   эру    хотин   бир- бирларининг   айбларин    зийнатлайдилар .

Яъни Аллоҳу Ҳақ субҳанаҳу ва таоло жуфтларимизни бизларга либос қилди ва биз эркакларни улар учун либос қилди. Либос бу инсоннинг аврату камчиликларини ёпадиган бир кийимдир. Демак эру хотин бир-бирига худди либосдек хосу мос бўлмоғи лозим. Вақтики, отамиз Одам а.с. ва Ҳавво онамиз Иблиснинг васваси сабабли жаннатдаги мевадан еганларида, уларнинг баданларидаги жаннат либослари ечилди. У жаннат либослари тирноқ сингари силлиқ ва ялтироқ эди. “Шажарат ул Хулд” дарахтидан еганларида ҳарир либослари ечилди. Шунда бир-бирларининг авратларига кўзлари тушиб, уялдилар. Жаннат дарахтларидан фақатгина анжир дарахти ўз баргидан берди, улар авратларини беркитишлари  учун. Одам ато ва момо Ҳавво уялиб бир-бирларидан узоқлашиб кетдилар. Ва шу бўйи жаннатдан туширилдилар. Зулмат қоплаган ер юзига тушурилдилар ва мана шу ҳолатда бир-бирларини излаб 300 йилдан кейин топишдилар. Одам а.с. тавба қилиб, тавбалари қабул бўлгандан кейин ер юзига ёруғлик тушди. Шунда авратлари яна кўринди, шунда Аллоҳ таолога муножот қилдилар. Фаришта Жаброил а.с. келиб, жундан ип йигириб, кийим тикишни уларга ўргатди. Кийим тикиб авратларини беркитиб олдилар.

Муҳтарам,ака   ука опа  сингиллар Аллоҳ таоло кийимларимиз ҳам бизларга Ўзи  томонидан бир неъмат эканлигини билдириб, дейди: (Аъроф 26)

Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ тақво либосидир”.

Агар кийим деган неъматни бизларга бермаганида, ҳайвонлардан фарқимиз қолмасди. Худои таоло марҳамат қилаётганидек, либос нафақат авратларни ёпадиган, балки чиройимизга чирой қўшадиган, инсоннинг гўзаллигини намоён этадиган бир неъматдир. Мазкур оятда оддий либос баданимизни тўсиб, жисмимизни зийнатласа, (Ҳаммасидан) яхшироқ тақво либосидир— деган оятдаги тақво либосимиз бўлса, инсониятлик камчиликларимизни беркитиб, қалбимизни зийнатлайди. бундан бизга маълум бўлаяптики, либос кийганингда тақво либосини – ҳаё либосини ҳам кийгин. Роббул оламийн кўрсатиб қўйган чегарагача кийингин. Худои таборак ва таоло оятнинг давомида нима учун оддий либосни ҳаё билан, тақво билан кийинишликнинг мақсадини билдириб: (Аъроф 27)

Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин”.

Демак, Иблис алайҳи  .лаъна. бизларнинг отамиз ва онамиз бўлган Одам ато ва момо Ҳаввони васваса фитна қилиб, ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан кийимларини ечди ва улар шу аҳволда жаннатдан қувилдилар. Энди агар бизлар ҳам кийиниш одобимизга эътибор бермас эканмиз, ҳаёсиз, тақвосиз кийинар эканмиз, муҳаққақки, бизлар ҳам эрта қиёматда жаннатдан қувиламиз, яъни жаннатга киргизилмаймиз.

Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: “ Кийинган яланғочлар, эркакларни моил қилиб кийинадиган, ўзига жалб қиладиган даражада кийинган аёллар жаннатга кирмайди ва ҳатто жаннатнинг ҳидини ҳам тополмайди. Жаннатнинг иси эса, 500 йиллик масофадан сезилади”.

Либоснинг неъмат эканлигига исботларидан бири Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 81 оятида:

Аллоҳ таоло сизга Ўзи яратган нарсалардан соялар қилиб қўйди ва сизга тоғлардан бошпаналар, сизларни иссиқдан сақлайдиган кийимлар ва зарбадан сақлайдиган кийимлар қилиб қўйди. Шундай қилиб,  сизларга Ўз неъматини батамом қилиб берди. Шоядки, мусулмон бўлсангиз”.

Парвардигори олам мана шу оятда бизларга берган Ўзининг бир нечта неъматларни санаб ўтаяпти. Булар: соялар, тоғдаги бошпана, иссиқу совуқдан сақлайдиган кийимлар ва зирҳли кийимларни санаб, неъматига шукр қилишликка ундаяпти..

Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: “ Албатта, Аллоҳ таоло бандаси устида берган неъмати асарини кўрмоқни севади”.

Сарвари коинот, рисолат паноҳ с.а.в.нинг кийган либослари ҳақида бир нечта саҳобаларнинг ҳадислари бор ва қандай кийимларни кийишлик ҳақида Расули Акрам с.а.в.нинг бир қанча муборак сўзлари мавжуд. Шулар ҳақида тўхталиб ўтсакда, ва ўзимизнинг кийинаётган кийимимиз билан солиштирсак. Ва кийинаётган кийимларимиз ва либосларимиз Пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатларига мувофиқми?

Уламои киромларимиз инсон киядиган либосларнинг ҳукми ҳақида сўз юритганлар.

  1. Фарз — Бу авратни беркитадиган ва иссиқ-совуқни қайтардиган кийимдир. У пахта ёки канопдан, ўта нафис билан ўта ёмонни ўртасида бўлиши керак.

( Албатта қадимги фақиҳларимиз бу гапларн ўз шароитларидан келиб чиқиб айтганлар.)

  1. Мустаҳаб — Бу авратни тўсиб, зийнатни зоҳир қиладиган кийимдир.
  2. Мубоҳ – бу жума, ҳайит ва одамлар жамланадиган кунлари ясаниш учун кийиладиган чиройли кийимлардир.
  3. Макруҳ – бу такаббурлик ва манманлик учун кийиладиган кийимдир.
  4. Ҳаром – бу авратни тўсмайдиган ҳамда, эркаклар учун шойи – ипак кийимлар.

.

Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қиладилар: “ Уловларингизни салоҳиятли безанг, кийимларингизни чиройли қилинг тоинки инсонлар орасида намуна бўлинг. Чунки албатта, Аллоҳ таоло фаҳшни ҳам, уятсизлик бузуқликни ҳам яхши кўрмайди”.

Қумқўрғон тумани «Шайх имоми Аъзам» жоме масжиди имом ноиби                                 Н.Шосаидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here